Latest news

07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги юришини бошлайди  5 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  12 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  7 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  11 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  5 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  20 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14

Озарбайжон - Ўзбекистон ўйини бошланиш вақти ва учрашув ҳакамлари номи аниқ бўлди News

Озарбайжон - Ўзбекистон ўйини бошланиш вақти ва учрашув ҳакамлари номи аниқ бўлди

20 август куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланиш вақти ва учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон - Ўзбекистон ўйини 20 август куни Боку шаҳридаги «Bakcell Arena»стадионда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланиши режалаштирилган. Терма жамоалар ўртасидаги баҳсни эса, Георгий Вадачкария бошчилигидаги грузиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Маълумот ўрнида, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 август кунли Тошкентда йиғилади ва тўрт кунлик машғулотлардан сўнг 19 август куни Озарбайжонга қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Боку шаҳрига жўнаб кетади.

Халқаро ўртоқлик ўйини.
 20 август. Боку. «Bakcell Arena» стадиони.
 Озарбайжон - Ўзбекистон
Бош ҳакам:
Георгий Вадачкория
Рефери ассистенти: Леван Варамишвили
Рефери Асситенти: Леван Тодриа
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика