Latest news

22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  3 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  19 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  29 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0

Ўз уйига қайтган "сариқ иблис" ҳақида News

Ўз уйига қайтган "сариқ иблис" ҳақида

Бугун "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни "Эвертон"га қайтди.

Уэйн Руни ҳеч қачон "Олтин тўп"га эга чиқа олмайдиган футболчилардан бири бўлса керак. Сабаби Криштиану Роналду ва Лионель Месси каби юлдузларнинг соясида қолиб кетмоқда. У айни пайтда "Манчестер Юнайтед"нинг ва Англия терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб олди. Ҳали узоқ йиллар давомида Уэйн футбол мухлисларини ўз голлари билан қувонтириши аниқ.



Англия шимолидаги ишчилар оиласида туғилган Уэйн Руни 2002 йил 16 ёшида "Эвертон"нинг асосий таркибида ўйнашни бошлаган. Ўша йил сентябрь ойида юзи сепкилли сап-сариқ болакай кимсан "Арсенал" дарвозасига гол урганди. Ўша пайтда Руни ҳали 17 ёшга ҳам тўлмаганди. Ажойиб бошланиш шундай эмасми?

Эртаси куни Уэйн юлдуз бўлиб уйғонди. "Канонирлар"нинг мағлубиятсиз сериясига баҳрам беришдан ташқари ўша пайтда "Эвертон" клуби сафида гол урган энг ёш футболчига айланганди. "Эвертон"даги илк мавсумида Руни 37та ўйин ўтказиб 8та гол урган ва жамоа билан профессионал шартнома тузганди. 17 ёшли болакай Ҳафтасига 13 минг фунт маош оларди.

Руни ўз ўйини билан Англия миллий терма жамоаси устозларининг эътиборига тушди. 2003 йил февраль ойида 17 ёш 111 кунлигида Австралияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди.

2003 йил сентябрь ойида Македония дарвозасига урилган гол Рунини терма жамоанинг энг ёш гол урган футболчисига айлантирди. Руни ЕВРО-2004га бориш ҳуқуқини қўлга киритди.



Португалиядаги Европа чемпионати Рунини ҳақиқий юлдузга айлантирди. Вундеркинднинг тўртта ўйинда тўртта гол уриши барчани лол қолдирди. Жамоа чорак финалга қадар етиб борганди. Уэйн жароҳат туфайли Португалияга қарши ўйинни охиригача ўйнай олмаганди, "уч шерлар" пенальтилар сериясида мезбонларга ютқазиб мусобақани тарк этишганди.

Ўша мусобақадан сўнг "Манчестер Юнайтед" 18 ёшли ҳужумчини 27 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Сэр Алекс Фергюссоннинг бу хариди ўзини тўла оқлагани ҳеч кимга туштиришнинг кераги бўлмаса керак.



"Дастлаб биз Рунини 14 ёшида ўз жамоамизга олиб келмоқчи бўлгандик, бироқ у "Эвертон"да қолишни истади. 16 ёшида яна бир бор ҳаракат қилиб кўргандик", - дейди Фергюсон. "У билан гаплашганимизда яна рад жавобини берди. Шундан кейин унинг "Арсенал"га урган голини барча кўрган бўлса керак. Бу ўйинчи "Юнайтед"га ўтиши шарт эди.

2004/2005 йилги мавсум клуб мухлислари учун ёмон хотиралар билан қолган. МЮ Чемпионлар лигасида 1/8 финалидан чиқиб кетганди, АПЛда учинчи бўлган ва Англия кубоги финалида "Арсенал"га ютқазиб қўйган. Бироқ Руни "қизил иблислар" сафидаги илк мавсумида 17та гол уриб клуб тўпурари бўлганди.

31 ёшли Руни ҳозирга қадар 5 марта Англия чемпиони, бир марта Чемпионлар лигасида, уч марта Лига кубогида, бир бор Англия кубогида ва бир бор Европа лигасида ғолиб чиққан. У 2010 йил премьер-лигада йилнинг энг яхши футболчиси бўлган ва яна кўплаб индивидуал совринлар соҳиби бўлди.

2017 йилнинг 9 июль санасида футболчи 13 йилдан сўнг яна "Эвертон"га қайтди. Уэйн Руни МЮ клуби сафида ва Англия терма жамоаси сафида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика