Latest news

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  173 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Ойбек Рустамов: "Иштиёқ ва мухлисларимиз далдаси орқали ғалабага эришдик" News

Ойбек Рустамов: "Иштиёқ ва мухлисларимиз далдаси орқали ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 21-турининг кутилмаган натижаларидан бири “Қўқон-1912” – “Пахтакор” ўртасида кечиб, унда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг “Қўқон-1912” сафида биринчи голни киритган ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов билан суҳбатлашдик.

- Ойбек, “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Очиғи, Ўзбекистоннинг бугунги кундаги биринчи рақамли жамоасига қарши тартибли ўйин кўрсатганимиз эвазига ғалаба қозондик. Ғалабамиз йўлида ҳарактер ва иштиёқ намойиш қилдик.

- Мазкур баҳсда дарвозларга 6та тўп киритилди. Голларга бой ўйин бўлишини кутганмидингиз?

- Йўқ албатта. Бундай бўлишини ҳеч  ким кутмаган бўлса керак. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушгани учун очиқ футбол намойиш қилди. Бу эса ўйинни голларга бой кечишини таъминлади. 

- Стадионга ташриф буюрган клубнинг ашаддий ишқибозларининг далдаси ҳам ғалабага ижобий таъсир кўрсатдими?

- Албатта. Футбол мухлислар учун. Айниқса, қўқон футболини ишқибозларсиз таассавур қилиш қийин. Бугунги ғалабамизда уларнинг ўрни бор. Мухлисларимиз ҳар бир вазиятимизда бизни қўллаб-қувватлаги учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- “Қўқон-1912” жамоаси “Пахтакор”га қарши ўйинда жорий мавсумдаги энг ёрқин ўйинини кўрсатди деб ўйлайсизми?

- Ҳаа. Жамоамиз мавсумдаги энг шиддатли, ёрқин ва ҳужумкор ўйинларидан бирини ўтказди. 

- Гол киритган вазиятингиз хусусида нималарни айта оласиз?

- Ҳар бир футболчи гол уришни истайди. Мен ҳам гол уриб, жамоам ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика