Latest news

19:00Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  1 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  0 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  0 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  15 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  4 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  2 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0

Отақўзиев кеча майдонга тушиши мумкин эди агар... News

Отақўзиев кеча майдонга тушиши мумкин эди агар...

Тан олиш керак, ёзги трансфер ойнаси юртимизда ҳам қизғин суръатда кечди.

Кўплаб футболчиларнинг оралиқ танаффусда клубини ўзгартирганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек бир клубдан иккинчи жамоага ёппасига кўчиб ўтган футболчилар ҳам учради. Бу эса айрим клубларга бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бошқача айтганда, трансфер ойнасида қайсидир жамоа ютди яна айрим жамоалар эса аксинча жабр кўрди. Арзимас туюладиган либосларда ҳам катта ўзгаришлар қилинишига сабаб бўлди. Илгари асосан 20-25та форма билан мавсумни якунлаган клубларимиз жорий йилдан барча футболчиси учун аълоҳида либос олишга мажбур бўлмоқда. Сабаби чемпионат регламентига кўра, иккинчи даврада сафга келиб қўшилган футболчи фақат рўйхатдан ўтказилмаган рақамдагина ўйнай олади. Шу боис мавсумнинг қолган қисмида футболчилар 56, 78, 66 сингари рақамли либосларда тўп сурса бундан ажабланишнинг хожати йўқ. 


Юқорида айтиб ўтганимиздек, клубларда форма муаммоси юзага келмоқда. Мисол учун “Нефтчи” футболчиси айнан либосдаги муаммо туфайли кеча “Шўртан”га қарши ўйинда майдонга туша олмади. Ваҳоланки, Амет Мемет ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Отақўзиевни захирадан майдонга туширишни истаганди. Аммо рўйхатдан 50-рақамда ўтган Носирнинг шу кунги либосида 55-рақам порлаб турарди. Буни пайқаган тўртинчи ҳакам, Акмал Раҳимов футболчини майдонга тушишига руҳсат бермади. Кейинчалик маълум бўлишича, “Нефтчи”нинг иккинчи давра баҳслари учун тайёрланган формалар ўйин куни олиб келинган. ПФЛ рўйхатида 50-рақамда қайд этилган Носир Отақўзиевнинг либосига негадир, шу куни 55-рақам босилганди. Ушбу муаммо туфайли ҳужумчига “Шўртан” билан ўйинда иштирок этиш насиб этмади.


Исломбек Рустамбеков 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика