Latest news

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Отабек Шукуровни табриклаймиз! News

Отабек Шукуровни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ярим ҳимоячиларидан бири Отабек Шукуров 23 ёшга тўлди.

Сайтимизнинг барча ходимлари ва мухлислари номидан ҳамюртимизни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга соғлиқ, бахт ва омад тилаймиз!


Отабек Шукуров ҳақида қисқача>>> ВИДЕО


Туғилган сана: 22.06.1996

Ампула: Ярим ҳимоячи

Бўйи: 1.82 м

Клуб: "Шаржа" (БАА) 2018 йил 1 январдан бери

Трансфер баҳоси: 1.25 млн. евро (25 апрель 2019 йил ҳолатига кўра)


Профессионал футболчи сифатида 2014 йили "Машъал" сафида дебют қилган ва ўша мавсум Олий лиганинг 3 та ўйинида майдонга тушди. Шукуров 2015 йилда "Бунёдкор" клубига йўл олади ва у ердаги ўйинлари орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олади.

Бош жамоамиздаги дебют учрашуви 2016 йил 7 июнь куни Канадага қарши ўртоқлик ўйинига тўғри келганди.

Отабек 2013 йили Эронда бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан чемпион бўлган.

Жорий мавсум Отабек "Шаржа" сафида 17 ўйинда майдонга тушиб 2 та гол урди ва 2 маротаба огоҳлантирилди. Шукуров шу йилнинг 25 март куни Хитойга қарши учрашувда жароҳат олганди.




Мухлисдан савол. Отабек Шукуров: “Жароҳат олганимда “Шаржа” учун қанчалик қадрли эканлигимни ҳис қилдим”

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика