Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

Отабек Шукуров ва Азизбек Ғаниев ўсмирлар терма жамоамизнинг БААга қарши ўйинига ташриф буюришди News

Отабек Шукуров ва Азизбек Ғаниев ўсмирлар терма жамоамизнинг БААга қарши ўйинига ташриф буюришди

Футболчиларимиз ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу ўйинга келишган.

Бугун Сервер Жепаров қўл остидаги Ўзбекистон U-15 Дубайда БАА U-15 га қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб 1:2 ҳисобида ғалабани тантана қилган эди. Ушбу ўйинга футболимизнинг бугунги кундаги ажойиб футболчилари Отабек Шукуров ва Азизбек Ғаниевлар ташриф буюришди.

"БАА чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар Отабек Шукуров ва Азизбек Ғаниев ўсмирлар терма жамоамизнинг бугунги ўйинига ташриф буюришди. Учрашувдан сўнг тажрибали футболчиларимиз ўсмирларимиз билан суҳбатлашиб, уларни ғалаба билан қутладилар.

Шунингдек, уларга ҳозирдан бор эътиборларини ўз устида ишлашга қаратиш кераклиги, машғулотларда тиришқоқлик ва шижоат билан ҳаракат қилиш лозимлигини айтдилар. Ҳозир келажак учун мустаҳкам пойдевор қуриб оладиган пайт эканлигини таъкидлаб, уларга ўз маслаҳат ва тавсияларини бердилар", -дейилади ЎФА берган хабарда. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика