Latest news

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Отабек Шукуров: "Дадам футболчи бўла олмаганлари учун мени футболчи қилишни ният қилганлар" News

Отабек Шукуров: "Дадам футболчи бўла олмаганлари учун мени футболчи қилишни ният қилганлар"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровдан олинган интервьюни яна бир бор сайтга қўйишга қарор қилдик.

Ушбу интервью июль ойида сайтимизда чиққанди.

- Қаерда туғилгансиз ва футболга қандай кириб келгансиз?
- Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида таваллуд топганман. Футбол ўйнашни ёшлигимдан яхши кўрардим. Футболчилик фаолиятимни Чироқчида Ислом Мавлонов қўл остида бошлаганман. Дадам айнан шу мураббийга олиб борганлар. Шундай қилиб милионлар ўйинига кириб келганмган.

9 ёшда Қарши футбол мактаб интернатига ўз кучим билан ўқишга кирганман. Бу ерда уч йил давомида таҳсил олдим. Қаршида Умар ака қўл остида футбол сир асрорларини ўрганганман.

Кейин Муборакнинг "Машъал" академиясидан таклиф бўлган ва шу ерга кўчиб ўтганман. Муборакда Элдор Шомуродов, Дурбек Камолов, Аслиддин Абдиев каби футболчилар билан бирга Дилшод ака Андаев қўл остида таҳсил олганман.

- Қандай қилиб Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзосига айлангансиз?
- Самарқандда 1996 йилда туғилган футболчилар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтганди. "Машъал" таркибида Дилшод Нуралиев бошчилигидаги "Пахтакор" жамоасига қарши ўйнаганмиз. Финалда айнан "Пахтакор"ни мағлуб этиб чемпион бўлгандик. Мураббий ўйинимизни кўриб Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига таклиф қилганлар.


- Ўсмирлар терма жамоасида сардор бўлгансиз? Ўшанда сардорни ким тайинлаган?
- "Машъал"да ҳам сардор эдим. Футболчиларнинг ўзи жамоа сардорини сайлайди. Кўпчилик мени танлаган. Шундай қилиб сардорлик боғичи менга топширилган. Ўсмирлар терма жамоасида аслида мен вице-сардор эдим. Сардор дарвозабонимиз эди. Бироқ у Осиё чемпионатининг фақат биринчи турда майдонга тушганди. Қолган ўйинларда эса айнан мен жамоа сардори сифатида ўйнагандим.

- 2012 йилги Осиё чемпионатини эсга олсак...

- Эрондаги Осиё чемпионати ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Аслида гуруҳда қолиб кетишимиз ҳеч гап эмасди. Сабаби сўнгги турда мағлуб бўлиб гуруҳдан чиқа олмаслигимиз деярли аниқ эди. Барча йигитлар хатто майдоннинг ўзида йиғлашни бошлаб юборишганди. Қандайдир шок ҳолатида эдик. Бироқ параллель тарзда кечган баҳсда Ҳиндистон ҳисобни тенглаштириб қўйгач биз мусобақага қайтдик (кулади). Қандайдир 5 дақиқа давомида биз уйга қайтаётгандик, лекин омад бизга кулиб боққан ва гуруҳдан чиққандик.

Жанубий Корея билан баҳсда биз аутсайдер эдик, аммо кучли рақибни мағлуб этиб ярим финалга ва Жаҳон чемпионатига йўлланма олгандик. Ярим финалда мезбон Эронни таслим қилиб финалга чиққанмиз. Ҳал қилувчи баҳсда пенальтилар сериясида Япониядан кўра омадлироқ бўлиб чиқиб Осиё чемпиони бўлганмиз.

- Ўшанда кубокни жаҳон юлдузларидан қолишмаган ҳолда кўтаргандингиз. Бунга алоҳида тайёргарлик кўрганмисиз?
- Тўғриси кубокни кўтарасан дейишганида жуда ҳам қаттиқ ҳаяжонланганман. Европа жамоалари кубокни қандай кўтаришганини ёдга олиб таваккал кубокни баланд кўтаргандим. Барчаси табиий равишда амалга ошганди. Ўша дамлар ҳаётимнинг энг унутилмас лаҳзалари бўлиб қолган.

- Қитъа чемпиони бўлгач қандай ўзгаришлар бўлди?
- Осиё чемпионатидан сўнг "Машъал" асосий таркибига кира бошладим. Клубда ҳам ўйнадим, терма жамоа сафида Жаҳон чемпионатига ҳам тайёргарлик кўришни бошлаганмиз. Бироқ оғир жароҳат олдим ва хатто мундиалга бормаслигим ҳам мумкин эди. Жаҳон чемпионатига бир ярим ой қолганида ҳам чўлоқланиб юрардим. Ўшанда тунлари ухламай тренажер залида машғулотлар қилиб чиқардим. Сабаби Жаҳон чемпионатига бориш истаги жуда ҳам кучли эди. Шукурки барчаси яхши кечган ва БААдаги мундиалда ҳам иштирок этгандим.



- Мундиал қандай ўтган?
- Гуруҳда дастлаб Панамани 2:0 ҳисобида мағлуб этгандик, кейин Марокаш билан дуранг ўйнагадик. Сўнгги турда Хорватияни таслим қилиб жами 7 очко билан гуруҳдан чиққандик. Ўшанда Хорватия сафида Ален Халилович ўйнарди.

Нимчорак финалда Гондурасга тўқнаш келгандик. Ўша баҳсни ҳамон алам билан эслайман. Ўйин борасида рақибдан устун эдик, бироқ ҳакам биринчи бўлимнинг ўзида Акром Комиловга қизил карточка кўрсатиб бизни қийин аҳолга солиб қўйганди. 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб мундиални тарк этганмиз.

- Мағлубиятдан кейин кийиниш хонасида вазият қандай эди?
- Кийиниш хонаси жуда дахшатли эди. Барча йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолганди. 10 киши бўлиб ҳам жуда яхши ўйнагандик. Тўғриси ўзимнинг аҳволим ҳам ёмонлиги учун нималар бўлганига кўп ҳам эътибор қилгмагандим. Меҳмонхонада ҳам мағлубиятни ўйлайвериб ухлолмай чиқардим. Дилшод Нуралиев бизга далда бериб руҳий ўрадан олиб чиқишга ҳаракат қилганди. Аммо мураббийнинг ўзига ҳам қийин бўлганини сезиш қийин эмас эди.

- Жаҳон чемпионатидан кейин сизга Германия клуби қизиқиб қолганди...
-Ҳа, мундиалдан сўнг Германиянинг "Хоффенхайм" клубидан "Машъал"га расмий таклиф бўлди. Германияда бир ой давомида ушбу жамоанинг йиғинида қатнашдим. У ердаги шароитлар, муҳит, футболни тасаввур қилиш жуда қийин. Фарқ жуда катта эди. Германияда 20 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадиган алоҳида лига мавжуд экан. Ўша йил "Хоффенхайм" U-20 жамоаси ўша лигада чемпионликка эришганди.

- Нима учун ушбу клубга ўтмагансиз?
- "Хоффенхайм" мураббийлари менинг ҳаракатларимдан қониқиш ҳосил қилишганини маълум қилишганди. Тўғриси нима учун трансфер амалга ошмай қолганини билмайман. Барча гап "Машъал" клубида қолганди. Лекин Муборак клубидан хафа бўлмаганман, ҳар ҳолда бу жамоа мени тарбияланди. Шу даражага чиқишимда "Машъал"нинг хиссаси жуда катта бўлди.

- Кейин нима бўлди?
- 2014 йил "Машъал" олий лигага қайтди. Ўша йил олий лигада дебют қилдим. Мураббийлар менга кўпроқ ишонч билдиришни бошлашди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионатида қатнашиб қайтдим. Бу жамоа билан ҳам Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Шундан сўнг "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клубларидан таклифлар бўлди.



- Сиз "Бунёдкор"ни танладингиз...
- Тўғри, 2014 йил охирида "Бунёдкор" Элдор Шомуродов иккимизни "Машъал"дан сотиб олди. Сергей Лушан биз билан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида бирга ишлагани учун ҳам иккаламизни клубга таклиф қилган бўлса керак.

- Лекин клуб сизни "Бухоро"га ижарага бериб юборди
- Жамоада рақобат жуда кучли бўлгани учунми, мураббийлар ҳали ёшлигим туфайлими "Бухоро" клубига ижарага беришди. Тўғриси "Бунёдкор"да захирадан ўтиргандан кўра "Бухоро"да ўйин амалиётга эга бўлиш фойдалироқ эди. Шу боис ижарага рози бўлгандим. Шундай одатим борки, агар ўйинларда иштирок этмасам уйдагилар билан ҳам гаплашмай қўяман. "Машъал" орқали таниш бўлган Жамшид Саидов қўл остида "Бухоро"да ўйнаганман.

- Ўтган мавсум "Сўғдиёна"га урган голингиз ҳақида сўрамасак бўлмайди. Таркибда жарима тўпини тепадиган кўплаб ёши катта футболчилар бор бўлган бир пайтда сиз 35 метрдан гол ургансиз...

- Билсангиз сўнгги турда "Сўғдиёна" билан ўйнагандик. Бир тур олдин эса "Нефтчи" билан тўқнаш келгандик. Фарғоналиклар билан баҳсда узоқ масофадан белгиланган жарима тўпидан гол ургандим. Шу боис Жиззахда ҳам шерикларим менга жарима тўпини менга ишониб топшришганди. Баъзи футболчилар дарвозагача масофа жуда узоқлигини айтишди, бироқ ўзимда қандайдир ишонч борлиги учун бор кучим билан дарвозага зарба бериб гол урдим. Бу голда омад ҳам, меҳнат ҳам катта роль ўйнаган деб айта оламан.

- "Бунёдкор" клуби ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Бунёдкор" асосан ёшларга эътибор қилмоқда. Жамоа ўз тарбияланувчиларига катта эътибор беришни бошлади. Таркибда турли ёшдаги терма жамоаларда ўйнаган футболчилар борлиги учун бир-биримизни жуда яхши тушунаяпмиз. Тўғри Осиё чемпионлар лигасида бизнинг омадимиз келмади. Лекин насиб қилса кейинги мавсумда мағлубиятлар тасодиф эканини исботламоқчимиз. Биринчи даврани мағлубиятсиз ўтказдик. Бу яхши натижа, аммо ҳали чемпион бўлганимиз йўқ. Ҳали олдинда иккинчи давра бор. Чемпионатда кураш кескин кечади. Мақсадимиз чемпионатда ва Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлиш.



- Дадангиз футболнинг ашаддий мухлиси деб эшитдик...
- Албатта. Дадам ўзи футболчи бўла олмагани учун мени футболчи қилишни ният қилганлар. Озми кўпми орзуларига етишмоқдалар. Дадам асосий танқидчим десам ҳам бўлади (кулади). Ҳар бир ўйинимни кузатиб бориб, хатоларимни айтиб турадилар. Доим ўзларининг ҳаётий маслаҳатлари билан менга танбеҳ бериб борадилар. Борларига шукур.

- Дилшод Андаев ва Дилшод Нуралиев қандай мураббий?
- Дилшод Андаев жуда ҳам қаттиқўл ва талабчан мураббий. У ёшлар билан ишлашни қойиллатардилар. Тонгги соат 5да йигитларни машғулотларга олиб чиқардилар. Бу футболчиларнинг чиниқишига катта ёрдам берарди. Дилшод Нуралиев эса тактик мураббий десак бўлади. Бу мураббийда жуда катта тажриба бор. Ҳар бир рақибга қарши алоҳида тактика тузиб чиқарди, шу боис ҳам Осиё чемпионатида ва Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этганмиз.

- Сергей Лушанчи?
- Лушан майдондан ташқарида жуда ҳазилкаш, лекин машғулотлар ва ўйинлар вақтида жуда ҳам қаттиқўл мураббий. У кучли руҳшунос, ёш футболчилар руҳан тайёрлай олади. Исталган футболчини исталган рақибга қарши ўйнашга чорлай олади.

- Европа чемпионатида қайси жамоага мухлислик қилдингиз? Кимлар кашфиёт бўлди?

- ЕВРО-2016да Германия ва Францияга мухлислик қилдим. Айнан шу икки жамоадан бири чемпион бўлишини кутгандим. Лекин Португалия футболда барча нарса бўлиши мумкинлигини исботлади. Футболчилар орасида франциялик Димитри Пайе кашфиёт бўлди дея оламан. Терма жамоалардан ярим финалга чиққан Уэльс ва барчанинг меҳрини қозонган Исландияни кашфиёт сифатида қайд этиш мумкин.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика