Latest news

01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  28 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  18 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  6 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  14 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  33 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

Осиё хабари. Хонг Мюнг Бо истеъфо берди News

Осиё хабари. Хонг Мюнг Бо истеъфо берди

Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Хонг Мюнг Бо ўз аризасига кўра ишдан бўшашга қарор қилди.
Кореянинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг бу мураббий ишдан кетмоқчи бўлиб юрганди, бироқ миллий федерация Осиё Кубоги ўтиб олгунга қадар ишлашига имкон берганди. Аммо мураббий терма жамоадан кетишни афзал билди ва бу ҳақда матбуотга интервью берди.

“Чиндан ҳам мен кетяпман, - деб айтиб ўтди Хонг Мюнг Бо. - Жаҳон чемпионатига боришдан олдин “Одамларга қувонч улашишимиз керак” деб айтиб ўтгандим, бироқ буни бажара олмадик. Бунинг учун мухлислардан кечирим сўрайман. Ўтган бир йил ичида яхши-ёмон кунларни бошдан ўтказдик. Хатолар ҳам бўлди ва улардан хулоса чиқариш керак”.

“Уйга қайтиб келганимиздан сўнг ишимни давом эттириш ёки истеъфога чиқиш устида кўп ўйладим. Кейин эса бир қарорга келдим: ҳозирча терма жамоага бундан ортиқ нарса бера олмайман. Олдинда Осиё чемпионати бор ва мусобақаги жамоани кучлироқ мураббий тайёрлагани маъқул. ”

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея мундиалда Россия, Жазоир ва Бельгия билан баҳс олиб бориб, бирорта учрашувда ғалаба қозона олмасдан охирги ўринни эгаллади. Бу натижа билан корейслар 1998 йилги жаҳон чемпионатидан бери биринчи бор гуруҳда ғалаба қозона олишмади. Жамоа Бразилиядан уйга қайтганда эса мухлислар “Корея футболи ўлди!” ёзилган баннерни кўтариб аэропортга чиқишди.

Хонг Мюнг Бо корейс футболи учун энг таниқли шахслардан бири ҳисобланади. У терма жамоа сафида 135 марта майдонга тушган, учта жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчи. Мураббий сифатида 2009 йилги FIFA U-20 жаҳон чемпионатида терма жамоани чорак финалга қадар олиб борган ва 2012 йилги Лондон олимпиадасида бронза медалларига сазовор бўлган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика