Осиё қитъасида мамлакат ва клубларнинг рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистонда ўсиш бор
24 nov 2019 19:20
News
Осиё қитъасида мамлакат ва клубларнинг рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистонда ўсиш бор
ОФК бугунг якунланган ОЧЛ-2019 финалидан кейин мамлакат ва уларнинг клублари рейтингини тузиб чиқди.
Унга кўра, Ўзбекистон очколар бўйича Австралиядан ўтиб 10-ўринни эгаллади. Хитой, Қатар ва Япония етакчи ўринлардан жой олишган.
Изоҳ: Рейтинг ўтган йилги рейтингга нисбатан ҳисоблаб чиқилган.
Клублар рейтингида эса "Шанхай СИПГ" пешқадам, бугун ОЧЛ ғолиби бўлган "Ал Ҳилол" иккинчи ва Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоаси кучли учликдан ўрин олди.
Жамоаларимиздан "Локомотив" 18, "Пахтакор" 38 ва "Насаф" 39-поғонага лойиқ кўрилди.
Рейтинг клубларнинг сўнгги 4 йилда қайд этган натижаларига қараб тузиб чиқилган.
Link :
Source : twitter.com/FootyRankings
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments