Latest news

13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  0 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2

Осиё ўйинлари ғолиби, Хоразм футболининг ёрқин вакили Улуғбек Рўзимовни хотирлаб News

Осиё ўйинлари ғолиби, Хоразм футболининг ёрқин вакили Улуғбек Рўзимовни хотирлаб

Биламизки, Хоразм диёри азалдан футболимизга турли иқтидорларни етиштириб берганлиги билан ажралиб турган.

Бу ўлканинг яна бир йирик вакили бўлмиш Улуғбек Рўзимов ҳозирда орамизда йўқ. Бугун ўз вақтида миллий терма жамоамиз, «Пахтакор» таркибидаги ажойиб ўйинлари билан мухлислар назарига тушган футболчини хотирлашни жоиз деб билдик.

Футболчилик фаолиятини Хонқанинг «Хоразм» жамоасида бошлаган футболчи кўплаб позицияларда ўз имкониятларини синаб кўради ва якунда ҳимоячи позициясини танлайди. 1985-1986 йиллар оралиғида иккинчи лигада тўп тепган ўйинчини 1989 йилда СССР биринчи лигаси қатнашчиси бўлган «Пахтакор»га таклиф қилишади.

Унда ҳимоячиларга хос хислатлар, бўй, майдонни яхши кўра олиши, олдинга ошириб берадиган биринчи паслари бор эди. Тўғри, дарҳол асосий таркибга кирмади. Чунки, марказий ҳимояда ўша вақтда рақобат кучли бўлганди. Мустафо Билолов, Сергей Бондаренко каби тажрибали маҳоратли футболчилар ҳаракат қиларди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида клуб раҳбарлари уни «Жайхун» жамоасига ижарага беришади. 1990 йилни эса ортга қайтиб бутунлай «Пахтакор»да ўтказади. Ҳимоячининг иқтидорини, нималарга қодирлигини яхши билган, имкониятларини юқори чамалаган Биродар Абдураимов 1991 йил ўзи мураббийлик қилаётган Тошкентнинг «Умид» жамоасига таклиф қилади. Мунтазам равишда асосий таркибда ўйнайди.


1992 йилда Биродар Ҳасанович «Навбаҳор» мураббийига айлангач ўзи билан шогирдини ҳам олиб келади ва ўша йили «лочинлар» билан мустақил Ўзбекистон тарихида ўтказилган биринчи Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритади. 1994 йилда яна собиқ жамоаси «Пахтакор»га қайтади ва 1994-1997 йиллар оралиғида тўп тепади.

Ушбу даврада у ўз ишининг профессионали, жамоа сардори ва етакчиси бўлади, мамлакат кубогида ғолиб чиқади. У миллий терма жамоамиз ташкил этилган илк йилларданоқ жамоанинг муҳим футболчиси сифатида ўз ўрнини топади. 1994 йилда Хиросимадаги Осиё ўйинларида иштирок этади, мусобақанинг биринчи учрашувларида захирада қолдирилган ҳимоячини Рустам Акрамов финалда Хитойга қарши қўйди. 1996 йил БААдаги Осиё кубогида «Пахтакор»нинг кўплаб футболчилари қатори у ҳам якуний таркибга киритилади ва терма жамоа билан қитъа кубогига йўл олади.

Фаолиятининг сўнгги йилларида ўз юртига қайтиб «Хоразм» жамоаси шарафини ҳимоя қилди, уч йилга яқин Бекободнинг «Металлург» клубида ҳаракат қилди. Мураббийлик фаолиятини асосан болалар футболига бағишлади ва бир неча йиллар давомида «Пахтакор» футбол мактабида ёш иқтидорларга устозлик қилди. Тўғри, у маълум вақт «Бухоро» да Рауф Инилеевга ассистентлик қилди. Кўпчилик ёши катта ишқибозлар Улуғбек Рўзимовнинг ўйинларини, жангчиларга хос ҳаракатларини завқ билан ҳамон ёдга олишади.



Улуғбек Рўзимовни «Пахтакор», «Навбаҳор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоасида бирга ўйнаган Азамат Абдураимов қуйидагича эсга олади.

“Улуғбекни мен 1990 йилдан бери биламан. Ўшанда бизнинг жамоа «Пахтакор» биринчи лигада юрарди. Кейинчалик 1992 йилда «Навбаҳор»да бирга ўйнадик, биринчи бор кубокда зафар қучдик. Бу ҳам ўзига хос бир тарих. Ўша йили илк бор Ўзбекистон терма жамоаси ташкил қилинди. Биринчи ўйинимиз Тожикистон билан ўтган унда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этгандик. Иккинчи учрашув Туркманистонга қарши кечган. Ўшанда биз биринчи маротаба ғалабага эришгандик. Голлардан бирига Улуғбек Рўзимов муаллифлик қилганди. Менинг пасимдан сўнг у дарвозани ишғол қилганди. Иккинчи голни мен ургандим. Беллашув қаҳрамонлари сифатида эътироф этилгандик. Барибир биринчи ғалабани ўзига яраша ёқимли томонлари бўлади. 2017 йил 8 май куни вафот этганини эшитиб шокка тушиб қолдик, руҳий зарба бўлди. Боиси, у ҳали 50га ҳам тўлмаганди. Уни жамоада ҳамма ҳурмат қиларди. Чунки, тартибли инсон эди. Улуғбек Рўзимовни хотираси учун ўртоқлик ўйинини ташкиллаштирдим. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» фахрийлари майдонга тушишди. Умуман олганда Улуғбек Рўзимовни ўзбек футболи учун фойдаси тегди”,- дейди Абдураимов.


Қуйида 2017 йил ноябрь ойида Улуғбек Рўзимов хотираси учун ўтган ўртоқлик учрашувидан лавҳаларни ва Шуҳрат Раҳмонқуловнинг фикрларини томоша қилинг.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика