Latest news

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Осиё ўйинлари. Инчеонда иккинчи салбий натижани қайд этдик News

Осиё ўйинлари. Инчеонда иккинчи салбий натижани қайд этдик

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган 17-Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 32 та спорт турида иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
Спорт делегациямиз мусобақа якунига кўра жами 44 та медални қўлга киритди. Шулардан 9 таси олтин, 14 таси кумуш ҳамда 21 таси бронза медалларидир.

Қитъа ўйинларидаги аввалги иштирокларимиз билан таққослайдиган бўлсак, бу иккинчи салбий кўрсаткич эканлиги ойдинлашади. Масалан, бундан 20 йил аввал Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган 12-Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 12 та кумуш, 19 та бронза медали билан ортга қайтган эди.

1998 йили Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтган 13-Осиё ўйинларида спортчиларимиз томонидан энг паст натижа қайд этилган. Ўшанда бор йўғи 6 та олтин медал қўлга киритилган эди. Шунингдек, 22 та кумуш, 12 та бронзага ҳам эгалик қилгандик.

Шу пайтгача Осиё ўйинларида олти бор қатнашган бўлсак, энг яхши натижамиз 2002 йили Пусан шаҳрида қайд этилган эди. Осиё ўйинлари ғолиблари сони 15 нафарни ташкил этганди. Бундан ташқари, 12 та кумуш, 24 та бронза, жами 51 та медал билан тақдирланган эдик.

Энг кўп медалга эса 2010 йили Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида сазовор бўлгандик. Ўшанда жами 56 та медалдан 11 таси олтин, 22 таси кумуш, 23 таси бронза медали бўлган эди.

2002 йилда бўлгани каби бу сафар ҳам Жанубий Корея замини омад келтиришига умид қилгандик. Лекин олтинларимиз сони 10 тага ҳам етмади. Умумжамоа ҳисобида 11-ўрин билан чекландик. Шу пайтгача икки бор  1994 ҳамда 2002 йилги Осиё ўйинларида кучли бешталикдан жой олгандик. Ҳозиргача энг яхши натижамиз ҳам 5-ўрин бўлиб қолмоқда.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика