Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  15 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  20 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк" News

"Остон Ўрунов - ўзбекча Халк"

Ўзбекистонлик футболчи ҳақида рус журналистининг фикри.

"Metaratings" журналисти "Навбаҳор" футболчиси Иван Соловьев билан "Спартак"нинг дастлабки янги футболчиси ҳақида гаплашди. Ёдингизда бўлса улар бир жамоада ўйнашганди ва кейинчалик Остон "Локомотив"га ўтиб кетганди.

"Ўрунов билан ярим йил ўйнадим. Остон - ўзбекча Халк. Унинг оёғидаги мушаклари Халкники каби. У - иқтидорли футболчи. Агарда "Спартак"да унга пас беришни ўргатишса, топ-футболчига айлана олади.

Ўрунов майдонда Зобниннинг позициясида ўйнайди. Остонда тезлик ҳам дриблинг ҳам етарлича. Асосийси, унга пас ўйнашни ўргатиш керак. Агарда у жамоага мослашиб кетса, мавсумнинг асосий кашфиётига айланади.

Зарбаси ҳам жуда қаттиқ. У Халк бўлади, бунга кафолат бераман, фақат ўзбекча Халк. Унинг жарима майдончаси ташқарисидан урган голи ёдимда. Ўрунов - ҳақиқий машина.

Остон русчада қандай? Мен ўзбекчада қандай гапирсам у ҳам русчада шундай тутилиб қолади. Муҳими русчани тўлиқ тушунади, бироқ жавоб беришга қийналади. 

Лекин бу Остоннинг хотиржамлигига таъсир ўтказа олмайди, жуда яхши йигит. Шунчаки кўнглидаги бор гапини тўғри тушунтира олмайди. Бироқ у барчанинг гапини индамай тинглайди.

Ҳеч қиси йўқ, "Спартак"да унга русчани тезда ўргатишади ва тез-тез дўконга ҳам жўнатишади. Барчаси яхши бўлиб кетади.

Остон - ҳақиқий профессионал, умидларни оқлайдиган йигит. Ичмайди, чекмайди, қизлар билан гаплашиб юрганини кўрмаганман. Тилла бола. У "Спартак"да кўп нарсага эришишига ишонаман", - деди Соловьев.

Rating: +83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика