Latest news

03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  9 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  3 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  23 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  15 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул” News

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул”

“Championat.Asia” мухбири Николай Егоричев “Texas Fans” (Қайрат, Женис, Сапар) деб номланган "Ордабаси" мухлислар вакиллари билан суҳбатлашди. Улар Чимкент клубининг УEФА Чемпионлар лигасидаги илк ўйини ва Ўзбекистон вакилларининг ўтган йилги чемпионатда қанчалик катта из қолдиргани ҳақида сўз юритди.

"УEФА Чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Шу боис, ожиз жамоа дуч келишини кутмаслигингиз керак. Рақиб номаълум бўлса ҳам, "Петрокуб" билан ўйинда бўлгани каби кураш олиб бориши мумкин. Молдоваликларнинг ўйинлари менга ёқди: яхши, ишончли ҳимоя, яхши ҳужум қилишди.

Бизга ҳужумчи етишмади. Исломхан ва Тағиберген, назаримда, бир тайм ўйнаб бера оладиган футболчилар сирасига киради. Уларнинг 90 дақиқа юқори савияда ўйнашга кучлари етмайди. Агар жамоа иккинчи ўйинда характер намойиш эта олса, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин. Чимкентда футболни яхши кўришади, лекин бу ерда фақат яхши футболчи бўлишнинг ўзи кифоя эмас - ўйинчида характер ва руҳ ҳам бўлиши керак. Футболчиларда виждон бўлса, мухлислар олдида уятга қолмасликлари учун борини беришлари керак.

Биз чимкентликлар ўзбек футболчиларини жуда яхши кўрамиз. Ўтган йили Абдихолиқов ва Умаров чемпион бўлишимизга ёрдам беришди. Умаров, умуман олганда, маҳаллий жамоатчиликнинг ёқимтойларидан бирига айланган. У техник жиҳатдан моҳир ва тўп учун курашдан қўрқмайди. Яхшибоев жорий мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Узоқ мамлакатлардаги тушунарсиз “иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан футболчиларни олиб келган маъқул, деб ҳисоблайман. Сизлардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп: Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси яхши ривожланган, футболга эътибор юқорироқ, ёшларнинг ривожланиши ҳам яхши босқичда.

"Ордабаси"нинг ўтган йилги чемпион бўлган таркиби ҳозирги жамоадан анча кучли эди. Бизда барқарорлик етишмайди, бу асосий муаммолардан бири саналади. Тўғри, ўтган йили жамоани Улуғбек Асанбаев шакллантирганини инобатга олиш лозим. "Ордабаси" мухлисларидан унга салом йўлламоқчиман. У ҳозир Ўзбекистонда ишлаётганидан хабаримиз бор. У чинакам футбол одами.

Афсуски, баъзи кўролмаслар туфайли у клубимизни тарк этишга мажбур бўлди. Менимча, бу раҳбариятнинг катта хатоси. Айнан Асанбаев чемпион таркибни йиғди, ваҳоланки, мавсум бошланишидан олдин жамоада атиги 7-8 киши қолган эди. Кейин Асанбаевдан ёрдам сўрашди ва у юқори сифатга эга жамоа йиғди. Қолаверса, мавсум бошида чемпионлик ҳақида умуман гап-сўз бўлмаганди: аввалига шунчаки қуйи лигага тушиб кетмаслик, Премьер-лигада жон сақлаб қолиш режа қилинганди, аста-секин юқори ва юқорига кўтарилиш ҳақида ўйлай бошланди. Айнан Асанбаевга ўхшаганларни футболга жалб қилиш керак", деди “Texas Fans” ишқибозлар гуруҳи вакиллари.


Николай Егоричев суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика