"Оқ-тепа": Машғулотлар Бурчмуллага кўчди
21 jul 2013 13:40
News
"Оқ-тепа": Машғулотлар Бурчмуллага кўчди
Бугун "Оқ-тепа" жамоаси аъзолари пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудига йўл олишди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Бурчмулла шаҳарчасида 10 кунлик йиғин ташкил этилади. Йиғинда футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратилади. Мураббийлар штаби кунига икки маҳаллик машғулотлардан иборат бўлган тайёргарлик режасини ишлаб чиқишган.
Айтиб ўтиш жоизки, жамоа пойтахт вилоятига асосан ёш футболчилар йўл билан жўнаб кетди. Сабаби, биринчи босқични “Оқ-тепа” сафида ўтказган Ильдар Магдеев, Вадим Любинский, Хислат Усмонов, Никита Павленко, Дониёр Усмонов, Берумий Абдунабиев, Баҳодир Эргашев ва Вадим Ничунаев айни вақтда жамоа билан бирга эмас. Мазкур футболчиларнинг аксари бошқа клубларда кўрикдан ўтаётган бўлса, айримлари жароҳати даволатиш билан банд. Эслатиб ўтамиз, юқорида санаб ўтилган ўйинчиларнинг ҳеч бири ҳали расман “Оқ-тепа”дан кетмаган.

Link :
Source : oq-tepa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments