Latest news

10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  10 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  11 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  5

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 34 ёшга тўлди News

Олтита мамлакатда ўйнаган, футболни танлашига Асқар Толибжонов сабабчи бўлган Азиз Ибрагимов бугун 34 ёшга тўлди

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда “Сурхон” шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

34 ёшини қарши олган маҳоратли ярим ҳимоячи вақтида Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида ўйнаган. Юрмаланинг “Спартак” клуби таркибида Латвия чемпиони ҳам бўлган. 

Азиз Ибрагимов - 1986 йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Циндао”, Эроннинг “Машин Сози”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп тепган. У 2007-2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

У миллионлар ўйинига кириб келиши ҳақида ўз интервьюларининг бирида шундай деганди.

"8-9 ёшимда футбол билан шуғуллана бошлаганман. Аслида футболчи бўламан деб сира ўйламагандим. Каратэ ва таэквондо спорт турларига қизиқишим баланд эди. Кўпинча Брюс Ли, Жан Клод Ван Дам каби жанг усталари иштирок этган фильмларни севиб томоша қилганман. Футболга кириб келишимга асосий сабабчи Асқар Толибжонов ҳисобланади. Кейинчалик эса тақдир тақозоси билан Бахтиёр Нуралиев жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни давом эттирганман. 

Футбол мен учун ҳамма нарса. 18 ёшимда тиббий кўрикдан ўтганимда, юрагим билан боғлиқ муаммо чиққан. Аниқроғи, шифокорлар юрагим бошқаларнинг юрагига нисбатан каттароқ экани айтишган ва менга бошқа  футбол ўйнаш мумкин эмаслигини уқтиришганида дунё кўзимга қоронғу кўринган. Футболчи бўла олмаслигимни хатто тасаввур ҳам қила олмаганман. Бу худди бир қизни яхши кўриб қолсангизу, оила азоларингиз йўқ дейишганидек гап эди. Шукрки, шунча йилдан буён футбол ўйнаб келаяпман, юрагим ҳеч қандай муаммо чиққани йўқ. Лекин ҳар сафар тиббий кўрикдан ўтганимда юрагим катта эканини доим айтишади. 

Терма жамоадаги энг ёқимли, энг ёмон ва энг чиройли ўйиним... Адашмасам, энг ёқимли ўйин Сингапурга қарши сафардаги баҳс. Ўшанда 7:3 ҳисобида зафар қучгандик. Иккинчи бўлимда майдонга тушиб гол ургандим. Энг чиройли баҳс 2007 йилги Осиё Кубоги доирасида Малайзияни 5:0 ҳисобида ютганимиз бўлган. Бу учрашувда ҳам гол ургандим. Энг ёмон ўйиним эса Ироққа қарши Жанубий Кореядаги ўртоқлик ўйини бўлган. Ўша баҳснинг бошида қўполлигим учун ҳакам менга дарҳол қизил карточка кўрсатганди.",- дейди қаҳрамонимиз. 

Сайтимиз ходимлари номидан Азиз Ибрагимовга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика