Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди News

⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликка қайтди

Беларусь чемпионати 26-турида “Энергетик-БГУ” ўз майдонида “Белшина”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Баҳсда дублни расмийлаштирган Бобир Абдихолиқов жорий мавсум миллий биринчиликдаги голлари сонини 23 тага етказиб олган ҳолда мусобақада яққол тўпурарлик қилмоқда. Шунингдек, 25 ёшли форвард Олтин бутса 2022/23 йилги мавсум учун рўйхатда кучли учликка қайтишга эришди. Ундан олдинда эса “Ман Сити” форварди Эрлинг Холанд (30 очко, 2 коэф.) ва “Будё-Глимт” вингери Амаль Пеллегрино (34,5 очко, 1,5 коэф.) бормоқда.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Беларусь Олий Лигасида бир мавсум давомида гол уриш бўйича Валерий Стрипйкисни ортда қолдириб, 5-ўринга кўтарилди.

1. Андрей Хлебосолов - 34 (1996, "Белшина", Беларусь)

2. Роман Василюк - 31 (2000, "Славия", Беларусь). 

3. Сергей Давидов - 25 (2001, "Неман", Россия) 

4. Роман Василюк - 24 (2007,  "Гомель", Беларусь)

5. Бобир Абдихолиқов - 23 (2022, "Энергетик-БГУ", Ўзбекистон)

“Энергетик-БГУ” чемпионат якунига қадар яна бешта учрашув ўтказади. Минскликларни олдинда 24 октябрь куни сафарда аутсайдер бўлиб турган “Днепр Могилев”га қарши баҳс кутмоқда. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида Европа Лигаси квалификациясига йўлланма берувчи 3-ўринда бормоқда. Пешқадам “Шахтёр Солигорск” билан орадаги фарқ эса атиги бир очкони ташкил этмоқда.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика