Олтин бутса-2020. Иммобиле Левандовскини қувиб ўтиб, етакчига айланди News

Олтин бутса-2020. Иммобиле Левандовскини қувиб ўтиб, етакчига айланди

Бироз олдин, Италия чемпионати 37-туридан ўрин олган Лацио – Брешия (2:0) баҳси бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 82-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле рақиб дарвозасини ишғол этиб, А Серия жорий мавсумидаги голлари сони 35 тага етказиб олди.

Иммобиле “Олтин бутса” учун курашда “Бавария” аъзоси Роберт Левандовскидан (34) ўзиб кетди ва янги якка пешқадамга айланди.

Айни дақиқаларда ўз ўйинини ўтказаётган “Ювентус” футболчиси Криштиану Роналду ҳисобида 31 та тўп мавжуд. Чемпионат якунланишига яна битта тур қолди.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика