Latest news

00:00ЕЧЛ. "Интер" – "Барселона" (матнли трансляция)  58 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  1 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2 20:57Кевин Де Брюйне "Сити"да қолиши мумкин, футболчи янги шартнома имзолашга тайёр  3 20:35Криштиану Роналду ўғлининг Португалия терма жамоасига чақирилганига муносабат билдирди  4 20:10​"Астон Вилла" Мартинес кетса, "Реал" дарвозабонини олиб келмоқчи  1 19:47МЮ сербиялик дарвозабонга қизиқиб қолди  0 19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  20 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  5 17:47Ўзга олам вакиллари  8

Олий лига. "Металлург" "Насаф"нинг беш ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди News

Олий лига. "Металлург" "Насаф"нинг беш ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Олий лиганинг 12-турида "Металлург" ўз уйида "Насаф" устидан ғалабага эришди.
Мазкур жамоаларнинг Бекобддаги ўйинлари ҳамиша қизиқарли, муросасиз ўтиб келган. Бу сафарги ўйин ҳам шиддатли руҳда бошланди. Биринчи зарбани Жаҳонгир Абдумўминов амалга оширди. Унинг олис масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди. Ўтган турда дисквалификация боис майдонга туша олмаган Зоҳид Абдуллаев ҳам ўйинга чанқоқлик билан киришди. Меҳмонларнинг биринчи хавфли зарбаси 3-дақиқада Баҳром Абдураҳимов томонидан берилди. Суҳроб Султонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Учрашув темпи жуда юқори. Майдон марказида “Металлург” ҳимоячиси ўйин қоидасини бузди. У рақибидан узр сўраб, ҳакамдан танбеҳ эшитиб, ортга чекинди. Бироқ бу қаршиликларни қаноатлантирмади. Ҳакам билан тортишишга киришиб кетган Дилшод Раҳматуллаев ва муғомбирлиги учун Драган Черанлар 8-дақиқада сариқ карточка олишди.

Учрашув дебютида тўп назорати ва ҳудудий устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Аммо мезбонларнинг амалда биринчи позицион ҳужуми гол билан якунланди. 19-дақиқада Ислом Исоқжонов тўпни ўнг қанотдан жарима майдони ичига узатди. Зоҳид Абдуллаев боши билан зарба берди. Ҳимоячига теккан тўп Даврон Каримқуловга келиб тушди. Унинг зарбасини Элдорбек Суюнов бартараф этганди, аммо дарвозабондан қатган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Аюбхон Нўъмонов ҳисобни очди – 1:0.

38-дақиқада бекободликлар фарқни оширишлари мумкин эди. Нўъмонов – Тошматов комбинациясини Мурод зарба билан якунлади. Тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жой яқингинасидан ўтиб кетди.

Иккинчи тайм янада тезкор суръатлар билан бошланди. Ислом Исоқжонов чап қанотдан рейдни амалга оширди ва тўпни Абдуллаевга ташлаб берди. Зоҳид товони билан чиройли гол урмоқчи бўлди, техникаси панд берди. “Насаф”нинг қарши ҳужуми Ҳамробековнинг кучли зарбаси билан якунланди. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб урилди.

52-дақиқада Ислом Исоқжонов қарши ҳужумда қочиб кетди ва тўпни Зоҳид Абдуллаевга узатди. Тўп секин ташланганлиги боис “Насаф” ҳимоячилари комбинациянинг олдини олишди. 61-дақиқада меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди ва мақсуд каримовнинг бош билан йўллаган зарбаси жуда хавфли, бироз ноаниқ чиқди. Шу лаҳзанинг ўзида Азиз Ғаниев ажойиб рейдни амалга оширди, “Металлург”нинг тўрт ўйинчисини алдаб ўтди, аммо сўнги лаҳзада тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва Қобилов хавфнинг олдини олди.

65-дақиқада Алишер Зиёвуддиновнинг ажойиб тўп оширишидан сўнги Зоҳид Абдуллаев дарвозабон билан яккама якка чиқди ва вазиятдан фойдалана олмади. Кейинги дақиқада Ислом Исоқжонов қанотида таъқибчисидан қутилиб зарба берди, Суюнов тўпни эгаллаб олди. 70-дақиқада Нўъмоновнинг кучли зарбасидан кейин ҳам Элдор жамоасини голдан қутқарди. Мағлубият хавфи “Насаф”ни олдинга боришини талаб этарди. Шу боисдан ҳам учрашувнинг сўнгги чораги “Металлург” дарвозаси ёнида босим ошди.

Султонов огоҳлантирилди. 90-дақиқада қарши ҳужумда Дониёр Исмоилов зарба берди. Жуда кучли, шунинг баробарида бироз ноаниқ чиқди.
Учрашув бекободликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши) 1:0
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Гол: Аюбхон Нўъмонов 8, - 1:0.

“Металлург”: 32.Сухроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 8.Аюбхон Нуъмонов, 11.Муроджон Тошматов (77.Дониёр Исмоилов, 81), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулайманов, 19.Алишер Зиёвутдинов (7.Дониёр Одилов, 71), 22.Исломбек Исоқжонов (13.Санжар Қодирқулов, 76), 40.Исломжон Қобилов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов.
Захира: 1.Зафар Сафоев, 9.Фарҳод Намозов, 23.Камронбей Копадзе, 95.Тимур Усмонов.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов ( 23.Шерзод Аъзамов, 68), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 10.Дилшод Раҳматуллаев (9.Дилшод Хушбаков, 68), 18.Бахром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 31.Сайдулло Раҳматов (38.Дониёржон Нарзуллаев, 46), 34.Фарруҳ Сайфиев, 69.Драган Черан.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 15.Шахбоз Эркинов.


"Металлург" матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика