Latest news

17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  1 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  3 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  10 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  3 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди" News

Оливер Шаркич: "Ўйин якунидаги агрессив ҳолатни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши бўлди"

Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Навбаҳор"дан кичик ҳисобда устун келди.

Учрашувда 80-дақиқада захирадан майдонга тушган Оливер Шаркич бурилиш ясади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Драган Черан ғалаба голини уришга эришди. Жорий мавсум олдидан таркибга янги келиб қўшилган Шаркич секин-аста жамоа ўйинига кўникмоқда. Буни унинг ўзи ҳам тасдиқлаган ҳолда ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Ўйин ҳақида...

- Беллашув илк дақиқалардан жуда тажовузкор кўриниш олди. Биринчи бўлимда гол юзага келишида бироз сабр қилишимизга тўғри келди. Аммо иккинчи бўлимда жисмоний тарафдан кучли эканлигимизни кўрсатдик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Худога шукур жуда ҳам кучли рақиб устидан ғалаба қозондик.  Драганнинг голига ассистентлик қилганимда хурсандман. Бу менинг мавсумдаги биринчи фойдали ҳаракатим бўлди.

- Жамоага кўникиш жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳали ҳам давом этмоқда. Ушбу жараён яна озроқ вақт давом этиши мумкин. Чунки ўйин услуби бошқача экан.  Англияда футбол тез, Ўзбекистонда эса агрессив. Аммо мен кўникиб кетиш учун боримни бермоқдаман. 

- Англия, Испания ва Португалия чемпионатларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон қандай таассурот уйғотди? 

- Ҳаётимда биринчи маротаба Ўрта Осиёда бўлишим. Бундан олдин фақат Қатарга борган эдим. Икки мамлакатни бир хил дея олмайман. Аммо менга юртингиз жудаям ёқди. Маҳаллий одамлар меҳнаткаш ва ростгўй экан. Тошкентда истиқомат қилиб ҳаётдан баҳра олмоқдаман. 

- Бу ерга келишингиздан олдин нималарни кутган эдингиз?

- Ўзбекистонга келишимдан олдин, катта клуб ва чемпион жамоада ўйнашимни билган эдим. Чемпионат ва ОЧЛда ўзимни кўрсатиб нималарга қодирлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. "Пахтакор"дан таклиф олганимда оилам ва дўстларим билан маслаҳатлашиб розилик билдирдим. ОЧЛда тез ва сифатли футболни кутяпман. Ҳамма билади ушбу турнирда яхши ўйинчилар ва жамоалар ўйнашади. Албатта қийин бўлади. Бироқ биз Ўзбекистон чемпионимиз ва ишонаманки, гуруҳдан чиқа оламиз.

- "Навбаҳор" билан ўйиндаги стадиондаги муҳит ҳақидаги фикрингиз?

- Ажойиб, мухлисларимиз ўзгача қушиқлар билан бизни қуллаб-қувватлашди. Буни эшитиш жуда ёқимли. Ўйиндан кейинги "агрессивликни" айтмаса ҳаммаси аъло даражада кечди. Футбол ҳиссиётлар қайнайдиган спорт тури.

- Оливер сизнинг қаердан эканлигингиз қизиқ? Биз Черногория, деб эшитдик. Айрим манбалар Бельгия, Англияни кўрсатмоқда...

- Бельгия мамлакатида 2007-2017 йиллар давомида яшаганман. Сўнгги 3 йилни Англияда ўтказдим. Менинг юртим -  Черногория. Отам черногориялик. Мазкур мамлакатнинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида тўп тепганман.

Учқун Азимов суҳбатлашди




Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика