Latest news

22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  1 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  12 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  23 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  1

Олег Тюлькин: "Қизилқум" биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди" News

Олег Тюлькин: "Қизилқум" биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди"

«Динамо» - «Қизилқум» (0:1) учрашувидан кейин «Динамо» клуби бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйиндан олдин фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларимиз охиригача курашишди, аммо тажриба бобида барибир «Қизилқум» устунлик қилди. Ўйинга яраша ҳисоб бўлди деб айтолмайман. «Қизилқум» ўйин борасида биздан кучли ўйнамаган бўлсада, ғалаба қозониб кетди.

- Рақибнинг киритган тушунарсиз голи ҳақида нима дея оласиз?

- Аниқ нима бўлганлигини яхши тушунмадим. Қанот ҳаками «офсайд» дея байроғини кўтарди, бош ҳакам голни инобатга олмади, кейин эса гол ҳисобланди. Аниқ кўрмай, буни изоҳлай олмайман. Такрорий вазиятни яна кўриш керак. Назоратчи ҳакамлар кўриб чиқишади.

- Жавоҳир Қаҳрамонов ва Раду Рогаклар нега таркибда йўқ?

- Жавохир Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидан таклиф олган. Шу боис муҳим ўйинимизга қарамай, уни қўйиб юборишга мажбур бўлдик. Ҳимоячимиз Раду Рогак эса жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди. Даволаниш учун уни уйига, Молдовага қўйиб юбордик. Муолажалари якунлангач, яна сафимизга қайтади.

- Ўтган мавсум самарқандлик ёш яримҳимоячи Жонибек Кўчимов «Динамо»да яхши ўйин намойиш этганди, йил бошида эса «Сурхон»га ижарага берилди. Иккинчи даврада ушбу тезкор футболчини «Динамо»га қайтариб, таркиб кучайтирилса бўлмайдими?

- Бу кўпроқ футболчининг ўзига, хоҳишига боғлиқ. Тўғриси, унинг шартномаси билан таниш эмасман. Биринчи даврадан кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика