Latest news

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  0 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Олег Корниенко: "Бутун Андижон бу воқеани йил бўйи кутганди" News

Олег Корниенко: "Бутун Андижон бу воқеани йил бўйи кутганди"

Про лига 24-тури доирасидаги "Андижон" – "Машъал" баҳсидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Олег Корниенко ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Йил бўйи бутун Андижон вилояти мана шу ғалабани кутганди ва бугун ушбу тарихий воқеа содир бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Бугунги ўйин бироз асабий руҳда бошланди. 4:2 ҳисоби қайд этилгани биз учун қониқарли бўлди. Ўйинда кўп гол урилди, интрига содир бўлди. Аммо ўз дарвозамизга иккита тўп қабул қилиб олдик, индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Шунга қарамай, йигитлар характер намойиш этишди. Биз шундай жамоамиз. Мен бу ҳақда аввал ҳам гапирганман, ҳозир ҳам айтаман ва бундан кейин ҳам шундай айта оламан. Бугунги учрашувда кўплаб узатмалар, жарима зарбалари ва тўқнашувлар юзага келди. 3-4 та юз фоизли голли вазиятлар ташкил этилди. Биринчи бўлимда яна гол тўп киритишимиз мумкин эди.

— Бугун жамоа ғалаба қозонганига қарамай, индивидуал хатолар кўзга ташланди. Дарвозабонда ҳам шундай камчилик кўзга ташланди...

— -  Иккита ўйинда ҳам дарвозабонларимиз хатоликка йўл қўйди.  Ҳечқиси йўқ, бу шунчаки тўхталиш. Ўйлашимча, футболчилар чемпионатни бир хил даражада якунлайди. Дарвозабонлар мураббийининг фикрини ҳам билиш керак. Мен бу ҳаракатларни қандайдир ишончсизлик ёки натижадан қўрқиш деб билмайман. Асосийси — бир жамоамиз. Бугун бир футболчи хато қилди, иккинчиси унга ёрдам берди. Голлар урдик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Клуб ютқазишни ёқтирмайди ва истамайдиган мустаҳкам характерга эга эканлигини айта оламан ва якунда бу ўз самарасини берди. Йигитлар 94-дақиқагача курашди. Барчаси бизнинг фойдамизга якунланди. 

— Виктор Кумиков ўтган ўйинда четлатилганди. Унинг йўқлиги билинмадими?

— Албатта бош мураббий захира ўриндиғида бўлса футболчиларга бу руҳий устунлик беради. Бугун бош мураббий трибунада ўтириб икки карра қайғурди. Танаффус вақтида гаплашиб олдик ва йигитлар иккинчи таймда боримизни берамиз деб сўз беришди. Якунда шундай бўлди ҳам. Ҳаммага катта раҳмат.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика