Latest news

17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  0 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  21 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  21 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  29 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7

«Олд Траффорд» менга янги ҳаёт тақдим этди». Вақтни доғда қолдирган инсон ҳаёти News

«Олд Траффорд» менга янги ҳаёт тақдим этди». Вақтни доғда қолдирган инсон ҳаёти

Голландиялик футболчи энг гуллаган даври ва секин-аста ёшларга йўл бериш керак дейиладиган вақт борасидаги фикрларни йўққа чиқариб ташлади.

Янги аср бошида “Ювентус”да Буффон билан рақобатни бой берган, аммо бугунги кунда у билан бир қатордан жой олган дарвозабон. Бошқа спортчиларникига ўхшамайдиган фаолият тарихи.

Эдвиннинг қадрдон дўсти Яап Виссер у ҳақидагиларни барча билиши кераклиги ва футболчи фаолиятига бағишланган биография ёзиш ниятидалигини билган посбон, унинг ҳаётида ўқувчиларга қизиқ бўладиган ҳеч нима йўқлигидан хавотирга тушганди. Бу масалага тўхталар экан Ван дер Сар шундай дейди: «I’m just not very rock’n’roll».

Луи ван Гал, Рууд Броринг ва қарталар
Қахрамонимиз Голландиянинг кичик блир қишлоғи Ворхаутда дунёга келади. Уйдан қочиб, машиналарни олиб қочиб кетмаган, жиддий қийинчиликлар сабаб қурилишда ишламаган. Ғарбий Европадаги кўплаб ёшларникига ўхшаш болалик йиллари.

Аввалига у бошқалардан ҳеч бир жиҳати билан ажралиб турмасди. Унчалик яхши ўйнай олмаганлар эса, ўша Голландияда ҳам, дарвозага туришга мажбур бўларди. Ана ўшанда Эдвин ўзига ўзи сўз берганди: «Бу сўнгги бор футбол ўйнашим. Дарвозага қайтиб ҳеч қачон турмайман». Аммо ўзининг бахтига у сўзида тура олмади.
“Учар голланд” ҳақида биз бари бир билмай қолишимиз мумкин эди агар Луи ван Гал бўлмаганида. Ўшанда Луи ҳозиргидек машҳур шаҳс эмасди. У шунчаки Амстердамнинг «Аякс» клубида Лео Бенхаккернинг ёрдамчиси бўлиб фаолият олиб борарди.

Рууд Броринг - ван дер Сарнинг дастлабки мураббийи, кунларнинг бирида Луи билан қарта ўйнаб туриб, унинг дарвозабон қидираётганини эшитади.
«Менда бир вариант бор», - дейди Броринг. Жамоада Эдвиндан кучсиз бўлмаган дарвозабонлар бор эди. Аммо уларнинг ҳеч қайсиниси ўйинни Сар каби ўқий олмас ва тўп билан моҳирона муомалада бўлолмасди.


У Эдвинга ишонарди ва алоҳида, кунига икки маҳалдан машғулот олиб борарди.


«Аякс», ван Гал ва тотал футбол учун махсус дарвозабон
Луи ван Гал неча йиллар аввал ҳамюртлари ўйлаб топган ўйин услуби – тотал футболни қайта тиклаш ва ривожлантириш ниятида эди. Бунинг учун эса унга нафақат дарвозада туриб, тўпларни ушлаб оладиган дарвозабон, балки жарима майдонини тарк этиб, бугунги кунда унутилиб бораётган охирги ҳимоячи ролини бажариши зарур эди. Ва у режаларини амалга оширишда ўзи керакли йигитни топди.

«Аякс»да ван дер Сар аввалига асосий посбон Мензонинг ўринбосари бўлиб, захирада ўтиришга мажбур эди. Шу сабаб бир неча бор ижарага кетиш нияти борлигини билдирган, аммо Луи бу борадаги таклифларни кўриб ҳам чиқишни истамаган. У Эдвинга ишонарди ва алоҳида, кунига икки маҳалдан машғулот олиб борарди. У ёки бу вазиятда қандай ҳаракат қилиш кераклигини тушуниши учун дарвозабонга вақт керак бўлган. Сабаби бу усулдан фойдаланганда исталган дақиқада рақиб тўпни кипер устидан ошириб ташлаб қўйиши мумкин эди.


Бу каби ўйин услуби ва бир неча хатолар посбонга янги “исм” совға қилинишига сабаб бўлди - «ван дер Гол».


Стэнли Мензо «Осер» билан ўйинда икки бор қўпол хатога йўл қўяди ва рақиб бу вазиятлардан унумли фойдаланади. Бунгача 1991 йилда Лео Бенхаккер истеъфога чиқарилади ва унинг ўрнини Луи ван Гал эгаллайди. Луи дарҳол Эдвинга имконият берди ва адашмади.

«Аякс» яна аввал бўлгани каби ҳам ички чемпионатда, ҳам халқаро аренада катта кучга айлана бошлади. УЕФА Кубоги-1992, Чемпионлар Лигаси-1995, уч бор Голландия Кубоги, тўртта чемпионлик унвони – буларнинг барчасини Эдвин етти йил ичида ютишга улгурди. Бундан ташқари 96 йилда «Ювентус»га имконият бой берилган финал ҳам бўлган. Ўша ўйинда ғолиб ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида аниқланган. Аммо омад Луи ва Эдвин жамоасига кулиб боқмаган.

«Ван дер гол»
1999 йили ван дер Сар Туриннинг «Ювентус» клубига кўчиб ўтади ва ўша ондаёқ клуб тарихига киради. Сабаби у клубда италиялик бўлмаган биринчи дарвозабон эди. Аммо бошқа ҳаракатлари, хизматлари сабаб клуб тарихига кириш голландияликка насиб этмади.

Бунинг ажабланрли томони йўқдек. Сабаби Италияда дарвозабон тушунчаси бошқа жойлардагидан бироз фарқ қилади. Жамоалар чуқур ҳимоядан ўйнашини инобатга олсак, посбон фақатгина дарвоза чизиғида ишончли ҳаракат қилса бас.

Италиядаги дастлабки учрашувларидан бирида Эдвин  жамоадоши Паоло Монтерога тўпни етказиб беради, ҳимоячи эса эсанкираб қолади ва тўпни ўйлаб ўтирмай майдон ташқарисига тепиб юборади. Ван дер Сардан эса бу ишни қайтармаслик ва ҳимоядагиларни қийин ахволга солиб қўймай, олдинга тепиб юборишини сўрайди. Карло Анчелотти ҳам ван дер Сардан таваккал қилмаслик ва тўпни олдинга тепиб юборишни сўрайди.

Бу каби ўйин услуби ва бир неча хатолар посбонга янги “исм” совға қилинишига сабаб бўлди - «ван дер Гол».

2001 йилда жамоа раҳбарияти Жижи Буффон трансферига жуда катта сумма сарфлашга қарор қилади ва голландиялик йигит туманли албионга йўл олади.

Англияда ван дер Сар «Фулхэм» жамоасида тўп тепа бошлайди. У ҳеч қачон бу жамоа ўзи учун янги даражага чиқиш йўлидаги зинанинг бир поғонаси эканлигини яширмаган.  
Ўша йиллари голландга «Арсенал» қизиқиш билдиради, аммо ҳозирда ўрганиб улгурганимиз, Арсен Венгер яна бир омадли трансферни қўлдан чиқаради. Ким билади дейсиз, балки бунга ўша вақтда Йенс Леманн яхши спорт формасида эканлиги сабаб бўлгандир.  

Манчестердаги давр
Сэр Алекс узоқни кўра олиши ҳеч кимга сир эмас. Ва трансферлар борасида ҳам Сэр ҳамкасби Арсен Венгердан яхшироқ бўлса яхшики, ундан қолишмаслиги аниқ. У дарвозага мустаҳкам девор қидираётган эди. Боснич, Бартез ёки Ховард кабилар эса жамоа даражасига ва талабларига жавоб бермасди.

90 йиллар охирида Фергюсон клуб раҳбариятидан Петер Шмейхел фаолиятини якунлашга яқин бўлгани сабаб, Эдвинни сотиб олишни сўрайди, аммо... Негадир унинг фикрини қўллаб-қувватлашмайди.

Аммо дарвоза чизиғи жиддий йўқотишга учраётгани ва бу йўқотишни сездирмайдиган футболчи йўқлиги сабаб, САФ ўз билганича иш кўради. Ўша вақтларда жамоада Голландия термасининг яна бир футболчиси Руд ван Нистелрой ҳаракат қиларди. “МЮ дарвозасини ишониб топширса бўладими, у жамоага ўтишни ва совринлар ютишни истайдими”, - деган саволга ҳужумчи: “Албатта, коуч. У энг яхшиси!”, - деб жавоб берган.

Орадан бир йил ўтиб, Рууд «Реал»га ўтиб кетди, унинг маслаҳати билан сотиб олинган “қария” эса яна 6 йил жамоага бефарқ бўлмаган барчани ўзининг ишончли... ммм... ажойиб ўйини билан хушнуд этди. Ваниҳоят, «Манчестер Юнайтед» топ даражадаги дарвозабонга эга бўлди. Аввалига кўпчилик «манкунианлар» ва Эдвин ван дер Сар ҳамкорлиги узоққа бормаслигини таҳмин қилганди.

Манчестерда ўтган 6 йил давомида: Чемпионлар Лигаси-2008, 4та чемпионлик соврини, 3 бор Англия Кубоги, яна 2 бор Англия Лига Кубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати бош соврини қўлга киритилди.

2011 йил Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушган посбон мусобақа ҳал қилувчи учрашувида ҳаракат қилган энг ёши улуғ футболчига айланди ва яна бир бор тарихга кирди. 2008 йилда МЮ ЧЛда зафар қучишида ҳам голланднинг хизматлари катта. Ҳа, айтганча, шу тариқа у икки хил клуб билан Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиққан биринчи дарвозабонга айланди. «Ван дер Гол» учун ёмон натижа эмас.


Ваниҳоят, «Манчестер Юнайтед» топ даражадаги дарвозабонга эга бўлди.

«Олд Траффорд» менга янги ҳаёт берди, - деганди Эдвин интервьюларидан бирида. Дарҳақиқат, бу унинг «янги ҳаёти» эди. ван Гал конспектлари яна Эдвинга ас қотди. Унинг ўйин услуби «Юнайтед»ни янада кучли қилди. Ўшанда комбинацияларнинг жамоада дарвозабон бошлаб бериши ажабланарли ҳолат бўлмай қолди. Тўпга чиқишдаги ҳаракатлар, дарвоза чизиғидаги ўйин – барчаси бор эди унда. Идеал дарвозабон.

«Мен ван дер Сарни Премьер-лиганинг энг кучли посбони деб биланман. Ва гап фақатгина унинг сейвларида эмас, гап унинг бевосита ўйини ҳақида», - деганди Фергюсон.
2011 йилда буюк дарвозабон қўлқопларини ечиб шкафга жойлаб қўйди ва калитни улоқтириб юборди. Аммо 4-дивизионда ҳаракат қилаётган қадрдон «Нордвейк» қийин ахволда, дарвозабонсиз қолган паллада ўз тарбияланувчисидан ёрдам сўради ва ван дер Сар яна майдонга қайтди. Фақатгина бир ўйинга! 2016 йилнинг 12 мартида 45 ёшли посбон ван дер Сар «Джодан Бойз»га қарши майдонга тушди ва пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Ван дер Сарнинг ҳаёти фақатгина футболдан иборат эмас
Голландияликнинг шаҳсий сайти бўлиб «Edwinvandersarfoundation.com», уерда собиқ фуболчи бош-мия жароҳатига учраган инсонларга ёрдам бериш йўлида амалга ошираётган лойиҳалари, реажалари билан ўртоқлашиб боради. Ҳаммаси 2011 йилда, қахрамонимизнинг аёли шу касалликка дучор бўлганда, бошланган. 2017 йил фонд 5 ёшга тўлди ва шу сабаб Эдвин бутун Голландия бўйлаб махсус юбилей турни ташкил этди. Шунингдек, ван дер Сар жониворларни яхши кўради ва мунтазам уларни ҳимоя қилувчи фондларга ҳайрия пули ўтказиб туради.

У ўзининг ажойиб фаолиятини 41 ёшда якунлади. Бу ёшда ва бу даражада фаолиятини якунлаш ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Буюклар айнан шундай кетади. Исталган соҳанинг фақатгина энг машҳур юлдузлари буни уддасидан чиқадилар. Ўз вақтида фаолиятни якунлаш! Бу нарсани мактабда, коллеж ёки институтларда ўргатишмайди. Бу инсонга табиат томонидан берилади холос.

Ҳар биримиз учун бу инсондан ўрганиш мумкин бўлган жиҳат мавжуд.

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика