Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  0 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  2 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  82 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

olamsport.com: Тўрт боксчимизнинг барчасида олтин News

olamsport.com: Тўрт боксчимизнинг барчасида олтин

Хитойда ўтказилаётган бокс бўйича Рио-2016 Олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё ва Океания минтақасининг лицензион турнирида финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

Бугун тўрт нафар чарм қўлқоп устамиз мусобақанинг олтин медаллари учун рингга кўтарилиши керак эди.

Ҳозиргина якунига етган Элшод Расуловнинг жанги билан ҳамюртларимизнинг бугунги иштироки якунланди. Қувонарлиси, бугун тўрт нафар чарм қўлқоп устамизнинг барчасида рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Хушхабар. Тўрт боксчимизнинг барчасида олтин

Аввалига Ҳасанбой Дўсматов -49 кг вазн тоифасида филиппинлик Роген Ладонни мағлубиятга учратди. Шундан сўнг, -52 вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров хитойлик Жиангуан Худан устун келди.  

-69 кг вазндаги боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов таиландлик Сайлом Ардини енгди. Терма жамоамизнинг энг тажрибали боксчиси, -81 кг вазндаги Элшод Расулов эса азалий рақиби қозоғистонлик Адилбек Ниязимбетовни 2:1 (28:29, 29:28, 29:28) ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қолган боксчиларимиз эртага финал жангларида иштирок этишади. Эртага Баҳодир Жалолов, Рустам Тўлаганов ҳамда Ёдгорой Мирзаевалар олтин медал учун рингга чиқишади.

ЭРТАНГИ ФИНАЛ ЖАНГЛАРИ:

-52 кг: Ёдгорой Мирзаева – Канкан Рен (Хитой)

-91 кг: Рустам Тўлаганов – Фенгкай Ю (Хитой)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Иван Дичко (Қозоғистон)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика