Latest news

18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  0 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  3 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  10 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1

ОКМК футбол клуби шифокори нотаниш болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди News

ОКМК футбол клуби шифокори нотаниш болакайнинг ҳаётини сақлаб қолди

Бу воқаеани керакли пайтда, керакли жойда деб номласак ҳам бўларди.

Сабаби, таътилда бўлган ОКМК футбол клуби шифокори Ислом Абаев 6-июл санасида ўз дўстлари билан Чирчиқ дарёси бўйида дам олаётган чоғида бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганди.  Бироқ 10 ёшли болакайнинг сувда чўкиш хавфи билан оқиб кетаётганлигини кўриб, ўз жонини хатарга қўйган ҳолда дарёга шўнғиди ва унинг ҳаётини сақлаб қолди.

 Қутқарув натижасида Абаевнинг ўзи ҳам бироз шамоллаб қолди ва керакли муолажаларни олди. Шифокоримиз машғулотларга қайтгач, ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қўшоқович жамоа аъзоларига ҳаласкор қаҳрамонлиги ҳақида сўзлаб берди ҳамда Ислом ака аҳил жамоа томонидан муносиб равишда рағбатлантирилди.

 Бу каби ҳаракат нафақат шифокорларга, балки барча инсонларга ҳос ҳислатдир ва ОКМК жамоаси бундай олийжаноб кишилар унинг сафида ҳам борлигидан фахрланади!

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика