Latest news

02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  112 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  47 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

ОФК U-16 ҳамда U-19 ОЧ-2014 саралаш баҳслари мезбонларини тасдиқлади News

ОФК U-16 ҳамда U-19 ОЧ-2014 саралаш баҳслари мезбонларини тасдиқлади

ОФК 2014 йилги U-16 ҳамда U-19 Осиё чемпионатлари саралаш баҳсларини ўзида қабул қиладиган мамлкатлар номини тасдиқлади.
2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳслари «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилиши тасдиқланди. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ-2014 саралаш баҳсларига аввалроқ қуръа ташланган эди ва унга кўра, Темур Олимхўжаев қўл остидаги 1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) саралашнинг «В» гуруҳида Фаластин, Яман ҳамда Мальдив ороллари ўсмирлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

2014 йили Мьянмар мамлакатида бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳслари «А» гуруҳи ўйинларига эса Қатар мамлакати мезбонлик қилади. Мазкур саралаш баҳслари 4-12 октябрь куни Дохада бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳда Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мезбон - Қатар, Непал, Ҳиндистон ҳамда Туркманистон ёшлар терма жамоаларига қарши тўп суради.

ОЧ-2014 (U-16) САРАЛАШ БАҲСЛАРИ «В» ГУРУҲИ.
Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон, Тошкент. «ЖАР» стадиони.


Саралаш ўйинлари тақвими:
25 сентябрь. «ЖАР» стадиони.
16:00. Ўзбекистон (U-16) - Мальдив ороллари (U-16)
11:00. Яман (U-16) - Фаластин (U-16)

27 сентябрь. ЖАР стадиони
16:00. Фаластин (U-16) - Ўзбекистон (U-16)
11:00. Мальдив ороллари (U-16) - Яман

29 сентябрь
16:00. Ўзбекистон (U-16) - Яман (U-16)
11:00. Фаластин (U-16) - Мальдив ороллари (U-16)
 
Ўйинларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
 

ОЧ-2014 (U-19) САРАЛАШ БАҲСЛАРИ «А» ГУРУҲИ.
Ўтказилиш жойи: Қатар, Доҳа. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.


Саралаш ўйинлари тақвими:
4 октябрь. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.
21:00. Ҳиндистон (U-19) - Қатар (U-19)
18:30. Непал (U-19) - Туркманистон (U-19)

6 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)
21:00. Непал (U-19) - Ҳиндистон (U-19)

8 октябрь
18:30. Ўзбекистон (U-19) - Непал (U-19)
21:00. Қатар (U-19) - Туркманистон (U-19)

10 октябрь
21:00. Қатар (U-19) - Непал (U-19)
18:30. Ҳиндистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)

12 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ҳиндистон (U-19)
21:00. Ўзбекистон (U-19) - Қатар (U-19)

Ўйинларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика