Latest news

17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  3 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  11 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  12 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  53

ОФК кубоги. "Моҳун Баган" бош мураббийи: "Нега Шомуродовнинг футболкасини кийиб келмадингиз?" News

ОФК кубоги. "Моҳун Баган" бош мураббийи: "Нега Шомуродовнинг футболкасини кийиб келмадингиз?"

ОФК кубоги доирасидаги "Насаф" - "Моҳун Баган" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Антонио Лопес Хабас ва футболчи Амриндер Сингх иштирок этди.



"Ўйин олдидан натижа ҳақида умуман гапирмайман. Эртанги баҳсда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз", - дейди бош мураббий Антонио Лопес Хабас.

"Бу ерда бизни илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат айтаман. Эртанги учрашувга яхши тайёрландик деб ўйлайман. Бўлажак баҳсга Дубайдаги йиғин орқали тайёрландик ва эртага ўзимизнинг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - дейди футболчи Амриндер Сингх.




- 2014 йилдан буён шу клубда бош мураббий бўлиб ишлаб келаяпсиз. Клубнинг ютуқлари нималардан иборат, испан футболининг қайси жиҳатларини олиб кирдингиз?

- Бир нарсани алоҳида таъкидлашни истардим, Ҳиндистон футболи сўнгги йилларда анча ривожланди. Маҳаллий Суперлига кучайишига жиддий эътибор қилинди. Охирги пайтларда эса академияларга урғу қаратилмоқда. Биз ҳам шунга қараб иш олиб бораяпмиз.

- "Насаф" ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Биринчи навбатда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳат бу "Насаф"нинг ташкилий жиҳатдан яхши йўлга қўйилган жамоа. Рақиб тўғрисида кўп ҳам гапирмаган бўлардим. Эртанги баҳсда иккала жамоанинг имконияти тенг. Фақат бир нарсани айтишим керак: Бу баҳс битта ўйиндан иборат ва шу нарсагина мезбонларда кичкина устунлик бериши мумкин.

- Биздаги об-ҳаво Ҳиндистон иқлими билан қанчалик фарқ қилади ва бу эртанги баҳсга таъсир қиладими?

- Иқлим борасида муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Тўғри Ҳиндистонда ҳаво иссиқ. Ўзбекистонда ҳозир бироз совуқроқ, аммо футбол ўйнаш учун қулай шароит. Бу ҳеч қандай муаммо бўлмайди.




- Савол футболчига: Ҳиндистон Суперлигаси март ойида якунига етган. Футболчилар спорт формасини қандай ушлаб туришди?

Амриндер Сингх: - Тўғри айтдингиз миллий чемпионатимиз март ойида якунланган. Кўплаб футболчилар Ҳиндистон терма жамоасида ўйнашди, ОФК кубоги баҳсларида қатнашдик, ундан кейин тўғри кичик танаффус ҳам юзага келди. Эртанги баҳсга тўлиқ тайёрмиз дея оламан.

- ОФК кубоги гуруҳ босқичидаги ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Марказлашган ҳолда ўтказилган гуруҳ босқичини анчагина яхши ўтказдик. 2та ғалаба ва 1та дуранг қайд этдик. Футболчилар ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди. Гуруҳ босқичидан кўнглим тўлди. Айни пайтдаги бор эътиборимиз эртанги баҳсга қаратилган ва олдинги ўйинлар унутилган.

- Айрим мураббийлар ҳужумкор, айрим мураббийлар ҳимоявий ўйинни хуш кўришади. Сиз қай бирини хуш кўрасиз?

- Биз ҳужумкор ёки ҳимоявий ўйин кўрсатадиган жамоа эмасмиз. Биз балансни сақлаймиз, мавриди келганда ҳужумга ўтамиз, мавриди келганда яхши ҳимояланамиз. Ғалабаларни шундай ўйинимиз орқали қўлга киритяпмиз.




- Ўзбек футболининг Осиё қитъасидаги ўрнини қандай баҳолайсиз?

- Учрашувга тайёргарлик кўриш пайтида "Насаф"га бор эътиборимизни қаратдик. Ўзбек футболи ҳақида тўлиқ маълумотларимиз йўқ.

- Ўзбек клублари ОЧЛда қатнашиб келади...

- Нега Шомуродовни футболкасини кийиб келмадингиз? Нега "Милан" формасидасиз (кулади). Мен Шомуродовни яхши биламан, яхши футболчи.

- Шомуродовдан ташқари яна қайси ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз? Эртага "Насаф"да айнан кимдан кўпроқ хавф кутяпсиз?

- "Насаф" сафида кўп футболчиларни биламан. Исмларини талаффуз қилиш қийинроқ. Марказда ўйнайдиган сербиялик ярим ҳимоячи (Марко Станоевич - championat.asia) ва ҳужум чизиғида ўйнайдиган миллий терма жамоага номзод футболчи (Ҳусайин Норчаев - championat.asia) менда яхши таассурот қолдирган. "Насаф" сафида ўйинни ҳал қила оладиган футболчилар кўп, лекин бизнинг жамоада ҳам шундай ўйинчилар бор.

 


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика