Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди News

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Азизов ва Эрматов қайта сайланишди

Бугун, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада жараённи онлайн кузатиб бориш мумкин. 



ЯНГИЛАШ


Шу билан ЎФА навбатдаги ҳисобот сайлов конгресси якунига етди.


Абдусалом Азизов: "Аввало яна 4 йил муддатга сайлаганинглар учун барчага раҳмат айтаман. ОФК ва ФИФА ёрдамида футболимиз ривожланиши учун ишладик. Аммо миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ишимизда камчиликлар борлиги кўриниб қолди. Олдимизда Париждаги Олимпиадага чиқиш вазифаси турибди. 2026 йилги мундиалга ҳам чиқиш Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар олдига вазифа қилиб қўйилди. Бундан ташқари миллий чемпионатимиз савиясини ошириш, жамоалар атрофидаги қинғирликларни йўқотиш керак.


ЎФА Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига қуйидагилар сайланди:
Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Улмасович
Усманов Жахангир Мираброрович


ЎФА вице президенти лавозимига 6 нафар номзоддан 5 нафари ўз номзодини қайтиб олган. Фақатгина бир номзод Икрамов Азизбек Исроилович қолган. Унга бир овоздан овоз беришди ва Икрамов Азизбек Исроилович ЎФА вице президенти этиб сайланди. Яна бир вице президент кейинги сайловда сайланади.

Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Хабибулла Мирзаханов маълумот бермоқда:

"45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган. Шу боис Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматовни яна бир бор ўз лавозимларига қайта сайланганлари билан табриклайман", - дейди Хабибулла Мирзаханов.


14:55. Аваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирмоқда.


ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:
I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.
II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.
III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.
IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.


14:46. Тадбирни ЎФА Бош котиби Аваз Максумов очиб бермоқда

14:40. ЎФА фаолиятига оид ролик намойиш этилмоқда

14:38. Абдусалом Азизов бошчилигидаги ЎФА раҳбарияти МОҚ анжуманлар залига кириб келди.

Rating: -57   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика