Latest news

16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  2 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  1 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  7 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  4 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  22

Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, Ҳусанов эса энг яхши ёш футболчи деб топилди News

Файзуллаев 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси, Ҳусанов эса энг яхши ёш футболчи деб топилди

ЎФА анжуманлар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси ўтказилди.

Кун тартибидан ЎФАнинг 2023 йилги фаолияти, амалга оширган ишлари, кейинги йилги режалар ҳамда яна қатор масалалар ўрин олди. Хусусан, Конгресс давомида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

"Ўзбек футболи нуронийси" – Лев Вахтин

"Футбол фидойиси" – Тўлаган Исоқов

"Йилнинг энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси" – Андижон ФА

"Футзал бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" – Нодир Элибаев

"Йилнинг энг яхши футзалчиси" – Ҳусниддин Нишонов

"Аёллар Олий лигасида йилнинг энг яхши футболчиси" – Умида Зоирова 

"Аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи" – Владислав Хан

"Аёллар Олий лигаси тўпурари" – Диёра Ҳабибуллаева

"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" – Абдуқодир Ҳусанов


"Йилнинг энг яхши футболчиси" – Аббосбек Файзуллаев. Совринни унинг отаси Саиджон Файзуллаев қабул қилиб олди.


"Йилнинг энг яхши аёллар ҳаками" – Гулшода Саитқулова

"Йилнинг энг яхши ҳаками" – Аҳрол Рисқуллаев.

"Ўзбек футболи жонкуярлари" – Жаҳонгир Усмонов, Бекзод Маматқулов, Аваз Азизхўжаев, Рашид Талипов,Шавкат Абдураззоқов, Алишер Хаджаев

Футболдаги энг яхши ҳомийлик – "Артел" компанияси

"Йилнинг энг яхши мураббийи" – Равшан Ҳайдаров 


"Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" – Людмила Карачик


Шунингдек, маросимда Индонезияда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тақдирланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Осиё футбол кофедерацияси томонидан 2023 йилнинг “Энг яхши ассоциацияси” деб топилди. Совринни ассоциация президенти Абдусалом Азизов қабул қилиб олди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика