Latest news

07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  3 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  12 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  4 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  24 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  28 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  255 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  4 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9

ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда News

ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда

2024 йилги мавсум ОКМК профессионал футбол клуби учун самарали ва натижадор йил бўлди.

Клуб тасарруфидаги барча жамоалар ўз соҳаларида юксак ютуқларга эришиб, мухлисларни мамнун этди. Жумладан, ОКМК ФКнинг асосий жамоаси муваффақиятли иштирок этган мусобақалар билан бир қаторда, U-21 жамоаси, футзал жамоаси, аёллар жамоаси (ОКМК-Women) ва футбол академияси ёшлари ҳам мавсум давомида ўз маҳоратларини намойиш қилди. Уларнинг қўлга киритган натижалари клубнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Шу муносабат билан, йил давомида қўлга киритилган муваффақиятларни таҳлил қилиш, жамоаларнинг эришган ютуқларини баҳолаш ҳамда келгуси мавсум учун режалар билан ўртоқлашиш мақсадида ҳисобот конференцияси ўтказилади. Ушбу тадбирда юқорида санаб ўтилган жамоаларнинг раҳбарлари, мураббийлари ва масъуллари иштирок этиб, ўзларининг ҳисоботлари билан чиқиш қилади.

Конференция эртага, 26 декабрь куни соат 15:00 да Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройининг катта залида бошланиши режалаштирилган. Унда жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва мухлислар клуб фаолияти ҳақида тўлиқ маълумот олиш, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўладилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтадиган ушбу тадбирда клубнинг келажакдаги режаларига оид қизиқарли маълумотлар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда. Шу сабабли барча ОАВ вакиллари, клубимизнинг содиқ мухлислари ва футбол ишқибозларини ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга чорлаб қоламиз!

P.S. Конференция бошланиш вақтида ўзгаришлар юзага келадиган бўлса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади. Тадбирга оид янгиликларни клубнинг расмий саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика