Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  2 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  76 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

ЎФАдан ОАВ ҳодимлари учун ижодий танлов! News

ЎФАдан ОАВ ҳодимлари учун ижодий танлов!

Tags :  Футзал
Хабарингиз бор, 10-21 февраль кунлари пойтахтимиз Тошкенда футзал бўйича XIV Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Турнирни ОАВ томонидан янада сифатлироқ қилиб ёритишни таъминлаш ва ОАВ ўртасидаги соғлом рақобатни янада ошириш мақсадида, ЎФА мусобақа ва мусобақагача бўлган кунларда фаол фаолият олиб борган ташкилотларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлайди.
Унга кўра, ОАВнинг тўртта йўналиши бўйича энг яхши уч ташкилот ғолиблар сафидан ўрин оладилар.

Номинациялар қуйидагича кўриниш олган:

1. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши ТВ" (кўрсатув, янгиликлар дастури, лойиҳа ва хакозо).
2. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши босма нашр" (спортга оид бўлмаган газеталар ҳам иштирок этишлари мумкин).
3. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши электрон нашр" (спортга оид бўлмаган сайтлар ҳам иштирок этишлари мумкин).
4. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши радио канал".

Ғолиб ва совриндорлар ЎФА раҳбарияти ва ходимларининг кузатуви натижасида аниқланади. Танловда иштирок этиш учун ўзингиз ҳақингизда маълумот беришингиз шарт эмас. Ой давомида қилинган меҳнатингизни, ЎФА вакилларининг ўзлари кузатиб борадилар ва Сизларни тақдирлайдилар. Бунда сизнинг мусобақадан аввал ҳам қилган меҳнатингиз бесамар кетмайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика