Latest news

22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  1 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  0 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  7 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  14 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  13 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  13

ЎФА раҳбарияти клублар бош мураббийлари, шунингдек, ҳудудий академиялар директорларининг мавжуд камчиликлар бўйича фикрларини тинглади News

ЎФА раҳбарияти клублар бош мураббийлари, шунингдек, ҳудудий академиялар директорларининг мавжуд камчиликлар бўйича фикрларини тинглади

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Суперлига клублари раҳбарлари ҳамда бош мураббийлари, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари, шунингдек, Профессионал футбол лигаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳам бевосита қатнашган йиғилиш аввалида Равшан Эрматов барча аввало “футбол тили”да сўзлашиши муҳим эканини, футболга хизмат қилиш йўлида ҳар бир ишга адолат билан ёндошиш зарурлигини алоҳида қайд этиб, ишни аввало клублар вакилларини тинглашдан бошлаш, клубларни қийнаётган муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш жуда муҳим эканини таъкидлаб ўтди. Бу борада эса билдирилариган барча фикрлар ва таклифлар ЎФА томонидан таҳлил этилиб, албатта инобатга олиниши таъминланади.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган йиғилишда клублар бош мураббийлари, академиялар раҳбарлари, Профессионал футбол лигаси вакиллари мавжуд камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Хабарингиз бор, куни кеча вазирлик ҳамда ЎФА раҳбарияти Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳри болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишган эди. Бу жараёнда бир қатор камчиликлар ва муаммолар аниқлангани бор гап. Шу мақсадда бугунги йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ҳам иштирок этишди ва ишни тўғри йўлга қўйиш, қолаверса, тарбияланувчиларнинг академияни тамомлагач клублар сафига бориб қўшилишида узилишлар бўлмаслигини таъминлаш учун бевосита клублар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишди.

Қолаверса, камчиликларни бартараф этишда жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳукумат томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Шунингдек, Суперлига клублари вакиллари ўзларини қийнаётган аксарият масалалар бўйича мурожаат этишди. Қолаверса, спорт бошқаруви ҳамда клублар ёки академияларда фаолият олиб борадиган менежер мутахассислар тайёрлаш учун халқаро футбол ташкилотларидан амалий кўмак сўраш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Бундан ташқари жорий йилги Мусобақалар Регламентининг айрим бандларидан хулоса қилган ҳолда келаси мавсум учун баъзи ўзгартириш ёки тўлдиришлар киритиш бўйича таклиф ва мулоҳзалар ҳам тақдим этилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси футбол жамоатчилиги, хусусан, клублар томонидан миллий футболимиз ҳамда ички чемпионатимиз савиясини кўтаришга хизмат қиладиган ҳар қандай таклифларни ўрганиб чиқиш ва амалга татбиқ этиш учун очиқ, бундан буён ҳар қандай мурожаат албатта атрофлича ўрганиб чиқилиши таъминланади.

Rating: -38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика