Latest news

20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130

ЎФА раҳбарияти ЖЧ олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди News

ЎФА раҳбарияти ЖЧ олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Аргентина майдонларида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг старт олишига саноқли кунлар қолди.

Осиё чемпиони сифатида мундиалга йўлга олган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гуруҳ босқичида Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландия вакилларига қарши баҳс олиб боради.ЎФА раҳбарияти мусобақа олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Жаҳон чемпионатида Ватан шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, футболимиз даражасини халқаро майдонда муносиб намоён этиш кераклиги таъкидланди. Фахрийларимиз ҳар бир футболчи профессионаллик, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушишлари кераклигини айтдилар.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин раҳбарият мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга мусобақа давомида футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.


 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика