Одилбек Абдумажидов: "Ўзбекистонда кўпроқ техникага асосланган футбол ўйналади. Қозоғистонда эса кучга кўпроқ эътибор қаратилади"
04 mar 2023 00:19
News
Одилбек Абдумажидов: "Ўзбекистонда кўпроқ техникага асосланган футбол ўйналади. Қозоғистонда эса кучга кўпроқ эътибор қаратилади"
- Расмий дебют ва голингиз ҳақида фикрингиз?
- Нима ҳам дея оламан. Аллоҳ насиб қилди, гол урдим. Чемпион жамоага қарши ўйнадик. Улардаги аксарият футболчилар терма жамоада ўйнашади, ўзимизнинг акаларимиз. Яхши тайёргарлик кўрдик, яхши йиғинлар ўтадик.
- Фаррух Сайфиевнинг голидан кейин ҳимояда қандайдир палапартишлик бўлгандек туйилди. Жамоа бунга руҳан тайёрмиди?
- Тайёр эдик. Шунчаки, прессингда кўпроқ ўйнаганимиз учун бироз чарчоқ бўлди. Улар ҳужумга катта куч билан ўтишди. Сабаб шунда.
- Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатлари фарқи?
- Ўзбекистонда кўпроқ техникага асосланган футбол ўйналади. Қозоғистонда эса кўпроқ кучга эътибор қаратилади. У ерда кўпроқ легионерлар роль ўйнайди.
- "Ордабаси"дан қайтганингиздан сўнг Суперлиганинг бир неча клубларидан яхши таклифлар бўлди. Нега айнан "Олимпик"ни танладингиз? Мақсад Олимпиада эдими?
- Ҳа, айнан Олимпиада сабаб "Олимпик"ни танладим.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments