Latest news

20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  322 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1

Одил Аҳмедов Наманган спорт коллежи тарбияланувчилари билан учрашди (фото+видео) News

Одил Аҳмедов Наманган спорт коллежи тарбияланувчилари билан учрашди (фото+видео)

Тиғиз вақтига қарамай, кеча Одил Аҳмедов, Тошкент вилоятининг Нанай қишлоғида янги мавсум олди ўқув-йиғин машғулотини ўтказиб қайтган спорт интернати футболчилари билан учрашди.

10 кун давомида йиғин ўтказган 2004 йилда таваллуд топган футболчилар, кетиш олдидан пойтахтнинг 2004 йилда таваллуд топган ИБЎСМ жамоаси билан баҳс олиб бордилар. Ана шу учрашувни томоша қилиш ва болаларга керакли маслаҳатларни бериш учун Одил Аҳмедов стадионга ташриф буюрди.


Футболчилар билан учрашар экан, МТЖ сардори шундай деди:

- Сизлар водий бўйлаб саралаб олиндингиз. Мен ва вилоят ҳокимлиги барчангизга яхши шароит яратиб берамиз, Сизлардан талаб қилинадиган ягона жиҳат, бу тинмай меҳнат қилиш. Энг муҳими эса тартибга риоя қилиш. Вақтида туриб, вақтида дам олиш спортчи учун жуда ҳам муҳим. Бизнинг ёшлигимизда бундай бўлмаган, ҳозир имкониятингиз кенгайиб бораяпти, ота-онанингиз учун, Ватанингиз учун меҳнат қилинг, шунда сафимиздан ўрин оласизлар.


Рауф Инилеев болалар олдига чиқар экан, бу лойиҳа жиддий бўлмаганида Одилни ўзи шаҳсан келмаслиги, муносабат жиддий-ки, уни ўзи Сизларни олдингизга ташриф буюриб керакли маслаҳат бераётганини такидлаб ўтар экан, айнан унинг қўлида Аҳмедовни МТЖда дебют қилганини ёдга олиб ўтди.

"Мен уни қандай қийинчиликни босиб ўтганини биламан, мана бугун ўзи Сизлардан хабар олгани келди. Бу катта нарса. Шунинг учун биргаликда меҳнат қилган ҳолда барчанинг ишончини оқлашларингиз керак бўлади", - дейди Рауф Талгатович.


Эндиги режага кўра, Наманган спорт коллежи билан ҳамкорликда очилаётган "Одил Аҳмедов академияси" тарбияланувчилари куз ойидан бошлаб янги мавсумни давом эттирадилар. Октябрь ойидан жамоа Европа методикаси асосида ўз ишини юритишни бошлайди.




Декабрь ойининг бошида эса Аҳмедов Наманганда болалар билан биргаликда машғулотларда иштирок этишини маълум қилди.



TAS-IX

http://mytube.uz/tracks/566431.htm


TAS-IX эмас

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика