Latest news

00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  2 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  5 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  11 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  746 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  165 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" ва "Аталанта" ўзаро баҳс олиб боради  1

⭐️ “Одамлар мендан “янги Пеле” қачон туғилади? деб сўрашади. Уларга: “Ота-онам ишлаб чиқаришни тўхтатишган”, дея жавоб қиламан” – “футбол қироли”дан иқтибослар тўплами News

⭐️ “Одамлар мендан “янги Пеле” қачон туғилади? деб сўрашади. Уларга: “Ота-онам ишлаб чиқаришни тўхтатишган”, дея жавоб қиламан” – “футбол қироли”дан иқтибослар тўплами

Бразилиялик футбол афсонаси Пеле 29 декабрь куни оғир хасталик туфайли 82 ёшида вафот этди.

Дунёда кўп мухлисларига эга бўлган футболчи майдон ичида, унинг ташқарисида ҳам кўпчиликка ўрнак бўла олган. У ажойиб иқтибослари, иборалари билан ҳам оммани ўзига жалб қилган.

"Ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамони, катта истеъдоди бор. Охирги ўн йилликда улар қаторида Диего Марадона, Мишель Платини ва Зинедин Зидан бўлди. Ҳозир эса навбат Мессига келди. У дунёда энг яхшиси".

"Дунёдаги барча нарса - бу ўйин. Бари ўткинчи. Охир-оқибат барчамиз ўламиз. Ҳаммамиз бир хил тугатамиз, шундай эмасми".


"Аслида Пеле ҳеч қачон ўлмайди. У мангу яшайди".


"Рональд Рейган билан учрашганимда, у: "Кўришганимдан хурсандман. Мен АҚШ президентиман, сиз ўзингизни таништиришингиз шарт эмас, сизни Пеле эканлигингизни биламан", деганди".

"Менинг энг эмоционал ўйиним Сан-Паулудаги фавеллада бўлиб ўтган. Фаолиятимни тугатгач, дўстимнинг олдига меҳмонга бордим ва биз маҳаллий йигитлар билан футбол ўйнашга чиқдик. Кўпчлиги камбағал эди, оёқ кийимсиз югуришарди. Аммо ҳиссиёт нуқтаи назаридан, бу энг йирик ғалабаларимга яқиндек эди".


"Қачондир ҳаётни тарк этаман, аммо бундан бахтли бўламан, чунки, қўлимдан келган барча ишни амалга оширдим. Менинг спортим менга кўп нарсаларга эришишга имкон берди. Боиси, футбол - ҳаётингиздаги асосий ўйиндир".

 

“Одамлар мендан “янги Пеле” қачон туғилади? деб сўрашади. Уларга: “Ота-онам ишлаб чиқаришни тўхтатишган”, дея жавоб қиламан”.

"Мен футбол ўйнаш учун туғилдим, худди Бетховен ёрқин мусиқалари учун, Микеланжело эса ўз расмлари учун бўлганидек".


"Футбол - юқори даражадаги жамоавий спорт тури. Ҳеч ким ўйинни якка ўзи юта олмайди. Пелени ҳамма билади, аммо Пеле керакли вақтда унга тўпни оширган ўйинчилар туфайли ўз голларини уришга эришган".


"Вақт биздан буюк инсонларни олиб кетади. Футбол уларни эслашга ва қанчалар буюклигини хотирлашга ёрдам беради".


“Дунёда футбол ўйнайдиган ҳар қайси бола Пеле бўлишни истайди. Менда уларга нафақат футболчи, балки, инсонга ўхшашни кўрсатиш учун катта маъсулият юкланган”.


“Бразилия – футбол билан озиқланади ва у билан чанқоғини қондиради. У футбол билан яшайди”.


“Доимо яхши формада бўлишинг учун одамларни хурмат қилишинг ва кўп меҳнат қилишинг керак. Ва мен ҳар доим кўп машқ қилардим. Бошқалар соҳил (пляж)га йўл олганида, мен қолардим ва тўп билан ишлардим”.


“Мен эслайдиган биринчи мундиал 1950 йилдагиси ҳисобланади. Отам футболчи бўлган ва кечки катта зиёфат уюштирилганди. Бразилия Уругвайга ютқазганида, отамнинг йиғлаганини кўргандим”.


“Мендан доимо алоҳида ўйинчилар ҳақида сўрашади. Аммо ғалаба қозонишни ягона йўли – бу жамоа. Футбол – бир, икки ёки уч юлдузли ўйинчидан иборат эмас”.


 "Бир куни ресторанда Стивен Спилбергга дуч келиб қолдим, у менга: “Сени Ойда футбол ўйнаётганинг ҳақида кино олмоқчиман. Чунки, сен фақат Ойда ҳали ўйнамадинг!”, дея ҳазил қилганди".


“Бир куни журналист мендан ажойиб ўйинимга нима сабаб бўлганини сўради. Хўп, машғулотларми? Йўқ, ҳамма машқ қилади. Истеъдод? Эҳтимол, аммо бу кўп ўйинчиларда бор. Шунинг учун мана бундай жавоб бераман: футболга умримнинг қолган қисмига қараганда бироз кўпроқ қизиқаман”.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика