Latest news

20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:30Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  9 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

ОЧЛ. “Сепахон” – “Локомотив” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди News

ОЧЛ. “Сепахон” – “Локомотив” учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Хабарингиз бор, эртага Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган ўйинларга старт берилади.

Ўз тарихида иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Локомотив” сафарда Эроннинг “Сепахон” клуби меҳмони бўлади.

Бугун “Локомотив” футбол клуби делегацияси истиқомат қилаётган меҳмонхонада ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этишди.

А.Микляев: – Авваламбор бизни илиқ кутиб олишгани учун мезбон жамоа вакилларига миннатдорчилик билдираман. Шаҳрингизга кеча етиб келдик ва кечанинг ўзида машғулот ўтказдик. Эртага бўлса иккала жамоани қизиқарли ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Гуруҳдаги тўртта жамоада ҳам имконият бор. Эртага ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқиш учун янада яхши имкониятга эга бўламиз. Биз бу ерга фақат уч очкони кўзлаб ташриф буюрганмиз.

Т.Абдухолиқов: – Бу йилги Осиё чемпионлар лигаси билан ҳаммани табриклайман. Бундай турнирда ҳар бир футболчи тўп суришни истайди. Мен олдин ҳам Эронда бўлганман ва бизни доим меҳмондўстлик билан кутиб олишган. Жамоамизда кайфият яхши, биз футболчилар ўйинга тайёрмиз.

Савол: – “Сепахон” жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
А.Микляев: – Биз бу клуб ҳақида маълумотга эгамиз. Жамоанинг ўтган йил Эрон чемпиони бўлганидан хабаримиз бор. Таркибда кучли легионерлар шунингдек, яхши савиядаги маҳаллий футболчилар тўп тепишади. Олдин бизда ўйнаган Фозил Мусаев ҳам ушбу жамоада фаолият олиб боряпти. Клуб ички чемпионатда бир текис ўйин кўрсата олмаяпти, бироқ ОЧЛ умуман бошқа турнир ва ҳамма жамоа бунда бор имкониятини ишга солади.

Савол: – Бу ернинг об-ҳавоси ҳақида фикрингиз? Таркибда жароҳат олган футболчилар борми?
А.Микляев: – Об-ҳаво худди Тошкентдагига ўхшаш, яъни маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Эртага ҳеч бир жамоанинг об-ҳаводан нолишга ҳаққи йўқ. Жароҳат олганлар бор-йўқлигига келадиган бўлсак, бизда фақат бир футболчи Икром Алимбоевнинг жароҳати бор, шу боис уни Тошкентда қолдириб келганмиз.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Игор Стимач (хорватиялик мураббий) ва “Сепахон” футболчиси Али Карими иштирок этишди.

И.Стимач: – Эртага бизни жуда муҳим баҳс кутиб турибди. “Локомотив” яхши шаклланган жамоа, уларни кичик Ўзбекистон терма жамоаси деса ҳам бўлади. Бизга осон бўлмаслиги аниқ, лекин ютишга ҳаракат қиламиз.

А.Карими: – Биз бу ўйинга жиддий ҳозирлик кўрдик. Ўз майдонимизда худди “Ал Наср”ни ютганимиз каби “Локомотив”ни ҳам мағлуб этмоқчимиз. Рақиб сафида кучли футболчилар кўп, бирини ажратиш керак бўлса 18-рақамдаги Тимур Кападзени кўрсатган бўлардим.

Савол: – Рақибни қанчалик ўргандингиз?
И.Стимач: – Биз уларнинг ОЧЛдаги аввалги иккита ўйинини кўриб чиқдик. “Локомотив” яхши ҳаракат қилди дея оламан. Қолаверса, Ўзбекистонда ички чемпионат яқинда бошланганини ҳам биламиз.

Савол: – Гуруҳда қизиқарли вазият юзага келган, иккита жамоада уч, яна иккитасида икки очко бор. Шунингдек, барча клубларда тўплар нисбати бир хил 2-2. Бу борада нима дея оласиз?
И.Стимач: – Мен математик эмасман. Мени фақат эртанги ўйин ўйлантирмоқда, бошқаси билан қизиқаётганим йўқ.

P.S. Матбуот анжуманидан сўнг ҳар иккала жамоа менжерлари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида митинг ташкил қилинди. Унда эртанги беллашувда кимнинг қайси либосларда тўп тепиши аниқлаб олинди. Демак, 15 март кунги баҳсда “Локомотив” оқ, “Сепахон” эса сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилади.
















“Локомотив” матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика