ОЧЛ. “Локомотив”нинг рақиби “Сепахон” дуранг ўйнади
19 dec 2015 23:16
News
ОЧЛ. “Локомотив”нинг рақиби “Сепахон” дуранг ўйнади
Маълумки, жамоамиз ОЧЛда “А” гуруҳидан жой олган ва “Ал Наср” (БАА), “Сепахон” (Эрон) ҳамда “Ал Иттиҳод” (С.Арабистони)/”Ал Виҳдат” (Иордания) жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.
Кеча “Сепахон” сафарда “Падидеҳ” меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. “Сепахон”нинг ушбу ўйиндаги таркиби ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Фақат шуниси аниқки, бу жамоадан Меҳди Шарифи гол муаллифи бўлган. Эрон чемпионатида 16та жамоа иштирок этади. 15-тур ўйинларидан сўнг “Сепахон” 22 очко билан 8-ўринда боряпти.
ОЧЛда “Локомотив”га рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалардан бири “Ал Иттиҳод” эртага навбатдаги тур учрашувини ўтказади. Бу жамоа 14 декабрь куни сафарда “Ал Наср”га қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Эртага эса “Ал Иттиҳод” ўз майдонида “Ал Таавон”ни қабул қилади. Саудия чемпионатида 14та жамоа иштирок этади. “Ал Иттиҳод” 11-тур якунларига кўра, 20 очко жамғариб 4-ўринда боряпти.
Ҳозиргина БАА чемпионатида “Ал Наср”нинг ўйини тугади. Бу жамоа ўз майдонида “Ал Шааб” билан куч синашиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда “Ал Наср”нинг бразилиялик легионери Нилмар учта гол урди.
БАА чемпионатида 14та жамоа қатнашади. “Ал Наср” 12 учрашувдан сўнг 24 очко билан учинчи ўринда боряпти.
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments