Latest news

12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  1 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  4 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1 00:56Де Брюйне "Арсенал"га қарши ўйингача сафга қайтиши кутилмоқда  5 00:35Тони Кроос "Реал Мадрид"да қолади!  5 00:05Лотар Маттеус: "Байер" – дунёдаги энг кучли клуб. Улар менга эски "Барселона"ни эслатишяпти"  15

ОЧЛ-2019. Нима учун "Локомотив" сўнгги турда ғалаба қозониши шарт? News

ОЧЛ-2019. Нима учун "Локомотив" сўнгги турда ғалаба қозониши шарт?

Кейинги ҳафта бошида қитъамиз яшил майдонларида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида бу йил "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари иштирок этишди.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" сўнгги тур олдидан 8 очко билан ўз гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда.

"Пахтакор" дастлабки турда Эронда "Персеполис" билан дуранг ўйнаб қайтганди (1:1). Сўнг ўз майдонида "Ал Аҳли"ни Бикмаевнинг голи эвазига мағлуб этди. "Ал Садд"га қарши Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Қатарда эса сўнгги дақиқалардаги хатодан сўнг 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят бешинчи турда Тошкентда Игорь Сергеевнинг голи эвазига "Персеполис" таслим этилди.

Энди жамоамиз охирги турда Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби билан сафардаги ўйинда камида дуранг ўйнаса ҳам навбатдаги босқичга йўл олади.



"Локомотив" эса афсуски сўнгги турдан олдин кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлди. "Темирйўлчилар" бешта учрашувда биттагина ғалаба ва битта дуранг қайд этишди. Қолган 3та учрашувда имконият бой берилди. 4 очко тўплаган "Локомотив" кейинги ҳафта ўз майдонида Қатарнинг "Ар Райан" клубини қабул қилади. Албатта мусобақа нуқтаи назаридан олиб қарасак бу баҳс аслида ҳеч нимани ҳал қилмайди. Сабаби худди Ўзбекистон чемпиони каби "Ар Райан"нинг ҳам кейинги босқичга чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Қатарликлар 5та турдан сўнг 3 очко тўплашган.



Бироқ мазкур баҳсда "Локомотив" нафақат ўзи, балки Ўзбекистон учун ўйнаши ва албатта ғалаба қозониши шарт. Савол туғилиши мумкин нега расмиятчилик учун ўтадиган баҳсда "Локомотив" ғалаба қозониши шарт?

Чунки ОФКнинг Осиё чемпионлар лигасига квота ажратиш учун махсус клублар рейтинги бор. Ушбу рейтингда айни пайтда Ўзбекистон Ғарбий минтақада олтинчи ўринда бормоқда ҳамда Ироқ билан рақобатлашмоқда. Ироқ ҳозирги кунда биздан 1 балл кўпроқ тўплаган ҳолда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Ғарбий минтақада бешинчи ўринни олган мамлакат 2021 ва 2022 йилларда ОЧЛда 1+2 квотасига эга бўлади. Яъни 1та клуб тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида, икки клуб эса плей-оффда иштирок этади. Олтинчи ўриндаги давлат эса мана шу йиллар учун 1+1 квотасига эга чиқади. Агар шундай бўлса Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон чемпиони гуруҳ босқичига йўлланма олса, Ўзбекистон кубоги соҳиби эса плей-оффда ўйнайди. Яъни вице-чемпион икки йил давомида халқаро мусобақада иштирок этмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон учун 2019 ва 2020 йилги мавсум учун 1+2 квотаси берилган. Бу йил охиридаги рейтингга қараб навбатдаги икки йил учун квоталар ажратилади.

"А" гуруҳида иштирок этаётган Ироқнинг "Ал Завра" клуби кейинги босқича чиқиш имкониятларини йўқотиб бўлди. Бироқ сўнгги турда жамоа худди ўзи каби гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлган БААнинг "Ал Васл" клуби меҳмони бўлади. Агар бу баҳсда "Завра" ғолиб бўлса Ироқ биздан олдинга ўтиб олиши мумкин.

Бундай бўлмаслиги учун "Локомотив" ўзи учун кераксиз бўлган баҳсда "Ар Райан"ни мағлуб этиши лозим. "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш учун шундоқ ҳам ғалаба ёки бўлмаса камида дуранг учун ҳаракат қилиши аниқ. Агар "шерлар" чорак финалга чиқишса ва ўша босқичда ҳеч бўлмаса битта баҳсда ғолиб чиқишса Ироқдан ўзиб кетишимиз аниқ бўлади.

Маълумот учун, Ироқдан гуруҳ босқичида биттагина клуб борлиги учун "Ал Завра" йиққан очколар бўлинмайди. Ўзбекистондан эса иккита клуб гуруҳ босқичида ўйнаётган учун уларнинг очколари иккига бўлинади.



Жадвалга қараб Ўзбекистон бу йил олтинчи ўриндан пастга тушмаслигини ва бешинчи ўриндан тепага чиқа олмаслигини кўриш мумкин. Сабаби тўртинчи ўриндаги БАА биздан 12 очкога илгарилаб кетган бўлса, еттинчи ўриндаги Иордания биздан 9 очко ортда қолмоқда. Бугунги кунда Ғарбда Қатар якка пешқадам бўлиб турибди. Осиё Кубогини қўлга киритган давлат билан бирга Эрон ҳозирча 3+1 квотага эга бўлиб турибди. Кейинги ўринларда Саудия Арабистони ва БАА бормода. Уларда 2+2 кўринишидаги квота бор.

20 май куни “Пахтакор”га, 21 май куни “Локомотив”га ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз. Сабаби ушбу баҳсларда улар нафақат клуб, балки бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.


ОФК КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ
ҒАРБИЙ МИНТАҚА



Давлат

Очко

ОЧЛ гуруҳ

ОЧЛ плей-офф

1

Қатар

63.150

3

1

2

Эрон

56.217

3

1

3

Саудия Арабистони

47.950

2

2

4

БАА

43.417

2

2

5

Ироқ

32.700

1

2

6

Ўзбекистон

31.700

1

1

7

Иордания

20.833


1

8

Ҳиндистон

20.550


1

9

Тожикистон

20.000


1

10

Туркманистон

15.467


1

11

Сурия

14.933


1

12

Ливан

12.933


1



ШАРҚИЙ МИНТАҚА

Давлат

Очко

ОЧЛ гуруҳ

ОЧЛ плей-офф

1

Хитой

63.867

3

1

2

Жанубий Корея

58.900

3

1

3

Япония

55.000

2

2

4

Таиланд

36.300

2

2

5

Австралия

29.800

1

2

6

Филиппин

22.763

1

1

7

Малайзия

19.645


1

8

Сингапур

18.888


1

9

КХДР

14.267


1

10

Вьетнам

14.000


1

11

Гонконг

13.033


1

12

Мьянма

8.795


1




Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика