Latest news

17:25"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  7 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

ОЧЛ. 1-турда жамоаларимиз сафида дебют қилган ўйинчилар ҳақида News

ОЧЛ. 1-турда жамоаларимиз сафида дебют қилган ўйинчилар ҳақида

Сешанба ва чоршанба кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Биз ушбу мусобақада клубларимиз сафида дебют қилган футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Пахтакор" сафида икки футболчи бу мусобақада илк бор майдонга тушди. Черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац биринчи ўйинидаёқ гол уриши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси йўлига дарвоза тўсини ғов бўлди. Захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов эса кўпчиликда илиқ таассурот қолдира олди.

"Пахтакор"
Аднан Ораховац
Жалолиддин Машарипов



"Бунёдкор" сафида бир йўла 8 нафар футболчи дебют қилди. Тўрт нафар легионер ҳамда Акром Комилов, Забиҳилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов ва Мирзоҳид Ғофуров каби ёш ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида илк бор майдонга тушишди. Тўғри бу ўйинчилар 17 февраль куни ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Жазира"га қарши ўйнашган. Бироқ гуруҳ босқичида илк бор майдонга тушишди.

"Бунёдкор"
Шакер Зуаги
Самир Бекрич
Минори Сато
Иван Милошевич
Акром Комилов
Забиҳилло Ўринбоев
Достон Ҳамдамов
Мирзоҳид Ғофуров



Қаршининг "Насаф" клуби 3 йилдан сўнг яна ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. "Аждарлар" сафида Олександр Коблаш ва Рой Рок каби легионерлар ҳамда ўзбекистонлик ёш футболчи Одил Ҳамробеков "Тракторсози"га қарши ўйинда ОЧЛда дебют қилди.

"Насаф"
Рой Рок
Одил Ҳамробеков
Олександр Коблаш



"Темирйўлчилар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ўйини омадсиз чиқди. Вадим Абрамов икки нафар легионер ва 5 нафар маҳаллий футболчига мусобақада дебют қилишга имкон берди. Ёш дарвозабон Аброр Каримов ўзини йўқотиб қўйди. Санжар Шоаҳмедов эса голли пас беришга эришди.



"Локомотив"
Аброр Каримов
Неманья Яничич
Санжар Шоаҳмедов
Руслан Корян
Жасур Ҳасанов (кичик)
Шавкат Муллажонов
Дилшод Раҳматуллаев


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика