Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  15 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  8 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   52 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  11 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  16 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   39 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  44 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  623

Нозим Муллаохунов: “Қайси рақиб билан қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ” News

Нозим Муллаохунов: “Қайси рақиб билан қачон ўйнашнинг аҳамияти йўқ”

“Андижон” мураббийи Нозим Муллаохунов олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи турни сафарда “Пахтакор”га қарши ўтказадиган бўлдик. Кейин эса ўз уйимизда “Локомотив”ни қабул қиламиз. Яширмайман бизни олдинда жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Гарчи илк турларни чемпионатнинг гранд клубларига қарши ўтказсакда, бундан шахсан мени сира чўчимаяпман. Уларга қарши биз ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни қувонтиришга харакат қиламиз. Олдиндан таслим бўлиш ярашмайди. “Андижон” ҳам бўлажак баҳсларда осонликча очко улашиб юбормайди ва буни амалда исботлашга харакат қиламиз.

- Чемпионатда қайси рақиб билан қачон ўйнашни аҳамияти йўқ. Барибир гранд клубларга қарши бир кун келиб ўйнаш керак бўлади. Шу боис қуръага оддий қарадим. Асосийси биз чемпионатга муносиб тайёргарлик кўришга эътибор қаратишимиз лозим. Шахсан мен ҳар қандай рақиб билан ўйинда сира ютқазишни истамайман. Шу боис йигитларни майдонга доим ғалаба учун чиқишларини талаб қиламан.

- Чемпионатнинг биринчи турини “Пахтакор”га қарши ўтказадиган бўлдик. Тўғри, бу йил сўнгги турда бу рақибимизга йирик ҳисобда таслим бўлганмиз. Лекин энди бўлажак баҳсга тайёргарлик умуман бошқача кечади. Жорий мавсумнинг сўнгги ўйини бўлгани учунми, ёки очко олиш унчалик ҳам зарур бўлмагани боисми, йигитлар қандайдир ўзларини руҳий жиҳатдан тайёрлай олмагандир. Лекин келаси йил “Пахтакор”га қарши жиддий тайёргарлик кўрилади. Битта “шерлар”га эмас умуман ҳар бир ўйинга пухта ҳозирлик бўлади – дейди Нозим Муллаохунов.

Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика