Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  1 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Нўъмон Ҳасанов: "Эртанги ўйинда биз фаворитмиз, сабаби уйда ўйнаймиз" News

Нўъмон Ҳасанов: "Эртанги ўйинда биз фаворитмиз, сабаби уйда ўйнаймиз"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
“Эртага муҳим ўйин бўлиб ўтади. Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Бу ўйинда биз ғалаба учун курашамиз. Футболчилар баҳсга тўлиқ тайёрлар”, - дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Эрон чемпионатида ўйнаганман. Клубларини жуда яхши биламан. Бу жамоага қарши ўйнаса бўлади. Олий лигани бошлаб олдик”, - дейди Ойбек Қиличев.



- Рақибни қанчалик ўргандинглар?
- Албатта, бу борада “Тракторсози”ни яхши ўргандик. Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. 6, 66, 10 ва 24-рақамдаги футболчилар хавфли экан. Табиийки улар ҳам бизни ўрганишган. Эрон футболи асосан курашга эътибор қаратилган.

- Даврон Ҳошимовнинг ўрнида кимни кўраяпсиз?
- Ҳозир айнан кимни тушишини айта олмайман. Кўз тегиб қолиши мумкин. Аммо ишонч билан айтаманки ўнг қанотда ўйнайдиган футболчини аниқлаб олдик.  Камолиддин Тожиевни синаб кўрдим, аммо эртага у бу жойда ҳаракат қилмайди.



- “Тракторсози” ҳақида қандай фикрдасиз?
Ойбек Қиличев:
- Бу жамоага қарши “Пайкон” сафида ўйнаганман. Ўшанда ҳисоб очилмаганди. Эронда биринчи ўриндаги жамоа охирги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари футболчиларнинг кайфиятига ҳам боғлиқ.

- Эртага очиқ футбол намойиш этасизларми?
- Турли вариантларни ўйлаб қўйганмиз. Ҳужум қилишга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз гол ўтказмаслик. Бу тўқнашувда биз фаворитмиз, сабаби ўз уйимизда ўйнаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика