Latest news

12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  5 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  11 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  17 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  21 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  6 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4

⚡️ Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Бугун очилиш маросими ва илк учрашув “Фенербаҳче” стадионида бўлиб ўтади (+Ўзбекистон ТЖнинг ўйинлар тақвими) News

⚡️ Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022. Бугун очилиш маросими ва илк учрашув “Фенербаҳче” стадионида бўлиб ўтади (+Ўзбекистон ТЖнинг ўйинлар тақвими)

Бугун, 30 сентябрь куни ногирон-ампутант футболчилар ўртасида ҳисоб бўйича 17-жаҳон чемпионати старт олади.

Дастлабки учрашув мезбон Туркия ҳамда Франция ўртасида бўлиб ўтади. Очилиш ўйини “Фенербаҳче”нинг уй стадионида ўтиши режалаштирилган. Ўйингоҳ 47,834 томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур ўйин олдидан концерт дастури бўлиб ўтади ва тадбир Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади. Илк баҳс старти эса 22:00 га белгиланган.

Ўзбекистон МТЖ “Э” гуруҳидан ўрин олган ва Рустам Меҳмонов шогирдларига Евро-2021 кумуш медали соҳиби Испания, бронза медали соҳиби Польша ҳамда Африка вакили Танзания рақиблик қилади. Футболчиларимиз гуруҳ босқичини Туркия футбол федерациясига тегишли “TFF Riva Facility” майдонида ўтказишади. 

Вакилларимизнинг ўйинлар тақвими билан танишинг:

1-тур, 1 октябрь

14:00, Польша – Ўзбекистон

2-тур, 2 октябрь

15:00, Испания – Ўзбекистон

3-тур, 3 октябрь

13:00, Ўзбекистон – Танзания

Эслатиб ўтамиз, 6 та гуруҳдан 1/8 финалга 1-2-ўрин эгалари (12 та) ҳамда энг яхши натижа кўрсатган 3-ўрин соҳиблари (4 та) йўл олишади.

Ярим финал ўйинлари “Бешиктош” тегишли “Водафон Парк” стадионига белгиланган, бронза медали учун учрашув ва ҳал қилувчи баҳс эса “Галатасарой”нинг 52 мингдан ортиқ томошабиннни ўз бағрига сиғдира оладиган муҳташам ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Мусобақанинг амалдаги ғолиби Ангола ТЖ (2018), энг кўп титулни эса Ўзбекистон МТЖ қўлга киритган – 5 та (1990. 1991, 2007, 2010, 2012). Вакилларимиз маълум сабабларга кўра ва асосий фаворит бўлишига қарамай, 2005 ҳамда 2018 йилдаги мундиалларни ўтказиб юборган. 

ЖЧ-2022'даги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони).

Бош мураббий: Рустам Меҳмонов.

2005 йилдан бошлаб, жаҳон чемпионати Халқаро ампутантлар футбол федерацияси тасарруфи остида ўтказиб келинади. Ўзбекистон қаторасига 3 та титулни қўлга киритган бўлса, Бразилия, Россия ҳамда Анголада биттадан соврин бор. 2007 йилдан мундиал стандарт вариантга ўтказилади – майдон ўлчами 60 га 40, ўйинчилар сони эса 7 га 7.

Фактлар:

- иштирокчилар илк бор саралаш баҳслари орқали мусобақанинг финал босқичига йўлланма олди;

- тарихда биринчи маротаба мундиалдан ўрин олган ўйинлар катта футбол стадионларида ўтказилади;

- гуруҳ босқичида илк марта 24 та жамоа қатнашади;

- ўйинларни мусобақанинг расмий сайти орқали жонли кузатиш имкони ҳам бор.

9 октябрда мазкур титул бизники бўлади деган умиддамиз!

⚡️ Мундиалгача. "Халқ учун ўйнаймиз" – олтинчи титулни мақсад қилган беш карра жаҳон чемпиони билан интервью 

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? 

⚡️ Тадбиркор, супервайзер, ҳайдовчи, цех ишчиси… Мундиалга йўл олаётган термамиз аъзолари қайси касбларда ишлашади? Туркиядаги мусобақа қачон старт олади? ЖЧ тарихи қандай? Кимлар фаворит? (батафсил)

⚡️ Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика