Latest news

18:00МЮ дарвозасига бурчак зарбасидан гол урган футболчи "Арсенал"га керак  0 17:29ОКМК 2025 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида ўйнайди  0 17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: "Насаф" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  5 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  1 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  5 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  5 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  3 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  11 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   24

Нодирхўжа Юлдашев: 2007 йил давом этади, Одилни мен кашф қилдим дегувчи мураббийлар ва Непомняшийнинг хотиралари News

Нодирхўжа Юлдашев: 2007 йил давом этади, Одилни мен кашф қилдим дегувчи мураббийлар ва Непомняшийнинг хотиралари

Олий лиганинг 1-давра ўйинлари анча қизиқарли кечди. Бу пайтга келиб Одил Аҳмедов тилга туша бошлади.

Лекин уни Рауф Инилеев Осиё Кубогига борадиган якуний таркибга киритмади. Энди бевосита Аҳмедов ҳақида. Мен у билан қандай танишдим ва уни қандай кашф қилишди?


Ким билан гаплашма, Одилни кашф қилганини айтиб беради. Бабаян, Агамуродов, Абрамов...


Аслида қандай бўлган? Аслида, ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ҳиссаси бор. Аммо аниқ бир киши кашф қилган деб бўлмайди. Хуллас, 2005 йил Самвел Бабаян Олимпия захиралари коллежига селекция учун ташриф буюради. Ўзи билан Тачмурод Агамуродовни ҳам олган. Иккига бўлиниб ўйнаётган жамоа ичида Агамуродов Одилни Бабаянга тавсия қилади. Бабаян ўз навбатида уни “Пахтакор”га жалб қилади. 2006 йил уни Абрамов ОТЖга таклиф қилади. Валерий Непомняший эса Ўзбекистон Кубогида унга имконият беради ва “Қизилқум” – “Пахтакор” ўйинида асосий таркиб билан қолишини айтади. 2-бўлимда Уче ўрнига Магдеев тушади. 84-дақиқада Ильдар жароҳат олади, унинг ўрнига Аҳмедов тушади. Шундан кейин Валерий Кузмич секин-аста уни асосий таркибга қўя бошлайди. Айнан у аслида “Пахтакор”да имконият берган инсондир. Лекин фақат угина Одилни кашф бўлишида ўзининг ҳиссаси йўқлигини айтган. 2014 йил ижодий сафар билан Москвага борганимда, Валерий Кузмич билан ЦСКА офисида кўришганмиз. Шунда мен у кишига “Одил учун Сизга катта раҳмат”, деганимда, унинг жавобидаги камтарликка беш кетганман. “Мен уни бор йўғи асосий таркибга қўйдим, қолгани ўзининг меҳнати”. Шахсан мен Одилнинг муваффақиятида ҳамма мураббийларнинг ўрни бор деб билган ҳолда Непомняший хизматини юқорироқ баҳолайман.


Яна бир бўлган воқеа Одил билан. У жуда қийналган оиладан чиққанини барчангиз биласиз.


“2005 йил ЖАР стадионида “Локомотив” машғулот ўтказарди. Равшан Муқимов ва Тўра Шоймардонов гаплашиб туришибди. Шоймардонов Одилга жавоб бериб юбориш кераклигини, Муқимов эса бу болада нимадир кўраётганини, уни “Локомотив”да олиб қолиш кераклигини тинмай гапирар эди. Кейин “Пахтакор” базасига борганимда бир бола кўзимга таниш. Олдига бориб “Сен “Локомотив”даги боламисан” деб сўрадим, “Ҳа” деди. Яхши ҳам ўшанда “Локомотив” уни кетказиб юборган экан. Кейин “Пахтакор”да гуллаб кетди. Орадан йиллар ўтиб “Локомотив”нинг ўша пайтдаги раҳбарияти қарори қанчалик нотўғри бўлганини келажак кўрсатди”, — дея хотирлаб берганди ҳозир “Пахтакор” мухлислар клуби сардори ака Илҳом.


Мен эса уни Беҳзод Назаров билан таништирганман. Бир куни ўқишда Одилдан интервью олишга келишиб қўйдик. Сени сўради, суратлари бўлса чиқариб берар экансан. Мен унга қўшилиб “Ўзбекистон” меҳмонхонасига бордим. Баҳром Юлдашев билан бир хонада турарди. Беҳзод интервью қилиб бўлгач, “пуллик ишга ўтдик”. Шундан кейин Одил билан салом-алик пайдо бўлди.




Камолиддин Алимовнинг қўлида мен эслаган аппаратлар. Авваллари радиога репортаж қилиш учун мана шундай юк билан кўчага чиқишга мажбур эдилар. Бу сурат 2007 йил январи. "Пахтакор" МДҲ Кубогидан қайтган кун. Камолиддин Алимов, Норбек Ниёзов, "Пахтакор" мухлиси, Сервер Жепаров, Бахтиёр Ширинов ва Ҳасан Пирмуҳамедов.


Абрамовнинг айтишича, у Инилеевдан Осиё чемпионатига олиб кетадиган ёшларни ўйнатмаса, уни ОТЖ билан ташлаб кетишини айтган. Шунда Инилеев Одил захирада ўтириши мумкинлигини айтган, Абрамов эса уни ўзи билан олиб қолган. Яна бир гап чиққан кейин, Абрамов Инилеевга Аҳмедовни бермаган. Хуллас, кўп ахборотга эга бўлмаган йилларим. Бор йўғи 3-курсман ва менга Норбек Ниёзовдан таклиф тушди: “Радиода ишлайсанми?”.


Норбек ака билан myp.uz да ишлаб юрган пайтларим танишгандим. “Машъал” радиоканали етакчи бошловчиси. Мени “Ёшлар” радио каналида фаолият олиб борадиган укалари Ойбек аканинг бўлимига таклиф қилди. Айнан шу ерда Камолиддин Алимов билан яқиндан танишдим. У пайтлар  Камолиддин Алимовнинг “Спартак шоу” эшиттиришини билмайдиган футбол шинавандаси бўлмасди. Чорсу бозоридаги “Спартак” дўконида катта калонкаларни қўйиб қўйишарди. Ҳар хил қизиқарли савол-жавоблар ўйналарди. Журналистик фаолиятимда янги йўналиш очилди. Лекин кўп чўзилмади. Мен азалдан таниш-билишликни ёқтирмайман. Ҳатто тоғам  “эшакни ҳам тоға дейдиган” замон деса ҳам. Мен “Миллион”даги Миркомил ака бир вақтда радиога келганмиз. Меҳнат қиламиз, эфирга чиққимиз келади. Лекин режиссёр ўзиникиларга “симпатия” қилаверди. Биздан хато топаверарди. Ўргатиш эса йўқ. Танишига эса бошқача муносабат. 2007 йилнинг кузлари эди. Кейин радиога кириб-чиқиш учун бериладиган рухсатномаларни айнан Миркомил ака иккимизга беришни исташмасди. Нима ёмонлик қилганмиз уларга билмайман. “Бор-эй“, дедик-да, иккимиз кетдик. Лекин радио менга ёқарди. У ердаги ижодий муҳит. Эски замон машинкалари. Компьютер фақат раҳбарнинг хонасида. Интернетдан навбат билан фойдаланиш. Лекин табиий эди. Ҳозирги радио журналистлар тайёр ахборотни ўқиб беришади. У пайтлар катта ёзма магнитофон билан югуриб юриларди.


2007 йил хотиралари чўзилиб кетди. Мен ўша йиллари “Барселона”нинг энг ашаддий мухлисларидан бири эдим. Бу жамоага 1998 йил Ривалдонинг ўйинлари учун мухлислик қила бошлаганман. Патрик Клюйверт ҳам энг яхши кўрган ўйинчиларимдан бири эди. Англиядан «Арсенал»ни ёқтирардим. Тьерри Анрининг ўйинларини кўрмасдан иложи йўқ эди. Италиядаги жамоам – «Интер»! Тольдо мен учун энг яхши дарвозабон, Роналдо эса энг яхши ҳужумчи эди. Ёлғон бўлмаса 5 йиллар бўлди, хориж футболига қизиқмай қўйганман. Менга Пушкин бир жаҳон.


Осиё чемпионати Ўзбекистон учун аламли якунига етган. Саудия Арабистони билан ўйинда ҳакам истаган ишини қилди. У пайтлар ОФК мен учун энг ёмон ташкилот эди. Худдики Ўзбекистон унга бегона. Гуруҳда Эронга мағлуб бўлиб, Малайзия ва Хитойни мағлубиятга учратиб кейинги босқичда Саудия Арабистони билан ўйнаган эдик. Тўғри, Ал Қаҳтони давридаги Саудия Арабистони кучли терма жамоа эди. Аммо Ўзбекистон ўша ўйинда аниқ тўхтатилган. Ҳар ҳолда мен учун шундай эди. Ундан аввал Олма Отада “Алма ТВ” мусобақаси бўлган. Сўнгги турда Қозоғистонни мағлубиятга учратсак турнир бош соврини бизники бўлади. Бу ўйинда ҳам ташкилотчилар Ўзбекистон ғалаба қозонмаслиги учун бор “меҳнат”ни ишга солишган. Ўйин охиригача футбол UFCга айланиб кетган эди. Бу йиллар Андрей Шевченко деганда бутун МДҲ шляпасини ечарди. 22 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Валерий Лобановский” стадионида Украина терма жамоасига қарши майдонга чиқади. Ўйин қайдномаси қуйидагича бўлган:


Украина — Ўзбекистон — 2:1 (1:0)

22.08.2007. Киев. В.Лобановский стадиони. 35000 томошабин.

Бош ҳакам: БАНАРИ Вячеслав (Македония)

Голлар: ГЛАДКИЙ Александр, (30), РОТАНЬ Руслан, (65) — ГЕЙНРИХ Александр, (90+2)

Украина: Пятов Андрей, Русол Андрей (Грицай Александр, 46), Кучер Александр, Несмачный Андрей, Езерский Владимир, Калиниченко Максим (Ротань Руслан, 62), Назаренко Сергей, Михалик Тарас (Гусев Олег, 46), Гладкий Александр (Воронин Андрей, 46), Шевченко Андрей (Воробей Андрей, 55), Даниловский Сергей (Шелаев Олег, 46)

Ўзбекистон: Нестеров Игнатий, Каримов Хайрулла, Каримов Ҳамза (Хошимов Ҳикмат, 55), Суюнов Илҳом, Ғофуров Анвар, Байрамов Ренат, Ҳасанов Жасур (Соломин Павел, 46), Карпенко Виктор (Гейнрих Александр, 58), Иномов Ислом, Кападзе Тимур, Шацких Максим (Бақоев Улуғбек, 46)


Йил сўнггида эса мухлисларни супер ўйин кутиб турарди. Бу ўйин кейинчалик “лой жанги” сифатида тарихдан жой олди.



 

Бош ҳакам Ноил Лутфулин Бахтиёр Ашурматов ва Сервер Жепаров ўртасида бўлаётган баҳсни тўхтатмоқчи. Абдумажид Тоиров эса иккии футболчини ажратиб қўймоқда. Бу ўйин Сервер Жепаровни "Пахтакор" либосида Ўзбекистон мусобақаларида сўнггиси эканлигини ҳали билмасдим. 2008 йил Сервер мавсумни "Бунёдкор"да бошлади.


Ўзбекистон Кубоги финалига “Пахтакор” ва “Қурувчи” жамоалари чиққан эди. МҲСК стадиони мезбон. Учрашув куни эрталабдан майдалаб ёмғир ёға бошлади. Шунга қарамай стадион мухлис билан тўлган. Бунақа финални мен ҳали кўрмадим. Майдоннинг расвоси чиқиб ётган бўлса-да, икки жамоа ҳам Кубок учун овга чиққан шерга ўхшарди. Биринчи бўлимда “Пахтакор”дан Уче, кейинги бўлимда эса “Бунёдкор”дан Азиз Ҳайдаров қизил карточка олди. Азиз Саҳоб Жўраев иккиси инқироз кўчасига кириб қолган “Локомотив”дан “Қурувчи”га ўтган эдилар. Ўйин 0:0 ҳисобида якунига етди. Ёмғир тезлашган. Қўшимча дақиқалар ҳам дуранг, пенальти! Стадиондан биров кетай демасди. Илҳом Мўминжонов эса кейинчалик фаолиятини тугатишига сабаб бўладиган жароҳатини олади. “Пахтакор” дарвозаси яқинида пайдо бўлган чуқурчага оёғи билан нотўғри тушади ва тамом.


МДҲ Кубоги – 2007 финалида қаҳрамонлик кўрсатган Тимур Жўраевдан “Пахтакор” мураббийлари иккинчи маротаба шу ишни такрорлаши учун 116-дақиқада Нестеров ўрнига майдонга туширишади. Қизиғи олдинда эди, 5тадан берилган дастлабки барча зарбалар голга айланади, 5:5. Фақат Асрор Алиқулов бир қўрқитди. Кейин Магдеев ва Саломов биттадан гол уришди. Биринчи хато “Қурувчи”да бўлди, Рашид Ғофуров гол ура олмади. “Пахтакор”да шунча ўйинчи туриб, якуний бўлиши мумкин зарбани бериш учун тўп олдига Тимур Жўраев яқинлашди. Худди “Пахтакор”да бўлгани каби пенальтилар сериясига яқин Бугало ўрнига майдонга тушган Беляков бу сафар ҳам тўпни қайтара олмади ва “Пахтакор” олтин дубл билан мавсумни якунлади.


Ярим финалда ҳам қизиқ воқеа бўлган эди. Сафарда “Машъал” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтган “Қурувчи” иккинчи ўйинда гол ўтказиб юборади. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда ёш Кузинни жамоа ҳомийлари чигалёзди машғулотларни ўтказаётганини кўриб қоладилар. Шунда футболчини чақиришади:

- Машинанг борми?

- Йўқ!

- Гол урсанг, бўлади!


2007 йил қаҳрамон жамоадоши Тимур Жўраевни табриклаётган Анвар Солиев, орадан бир йил ўтиб "Бунёдкор" либосида "Пахтакор" дарвозасига 2та гол уриб янги жамоасига кубокни тақдим қилган эди. 


Шу тариқа 16 ёшли футболчи майдонга тушади. Буни қарангки, навбатдаги тўп узатилишидан сўнг, майдонга тушганига кўп бўлмаган Дмитрий Кузин боши билан “Машъал” дарвозасини ишғол қилади. Афсуски, кейинчалик бу ўйинчи йўқ бўлиб кетди.

Хулласи, бу 2007 йилги воқеаларни кун давомида ёдга олганим. 2008 йил мени “Насаф”га ишга чақиришди...


Аввалги йилларни ўтказиб юборганлар учун:

Нодирхўжа Юлдашев: 2006 йил воқеалари. Ўйинни беришни сўраган мураббий, тўй ўрнига футбол ва салом техника асри! 

Нодирхўжа Юлдашев: 2005 йилнинг аламли хотиралари - Тошимуцу Ёшида! 

Нодирхўжа Юлдашев: 2007 йилдаёқ катта сакраган "Қурувчи", боғчада яшаган "Трактор"

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика