Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  2 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Нодир Мавлонов: “Спорт формамни тиклаш учун ҳам Бангладеш клубини танладим” News

Нодир Мавлонов: “Спорт формамни тиклаш учун ҳам Бангладеш клубини танладим”

“Бунёдкор” ва “Андижон” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Нодир Мавлонов Бангладеш чемпионатига йўлланма олгани борасида маълумот берган эдик.

Футболчи чемпионатнинг янги иштирокчиси – “Свадҳината Крира Сангҳа” клуби билан келишувга эришди. Хўш, янги жамоасига қай тариқа йўл олгани ва бошқа мақсадлар борасида Мавлонов фикрларига қулоқ тутдик.

“Бангладешга келганимга икки кун бўлди. Бу ерга йўл олишим агентим орқали амалга ошди. Аслида Бангладеш чемпионатига келиш ниятим йўқ эди. Йил бошид мен бошқа жамоа билан келишувга эришгандим. Бироқ мамлакатда юзага келган карантин қоидалари туфайли деярли бир йил футбол ўйнамадим. Шунинг учун ҳам Бангладеш Премьер-лигасининг янги иштирокчиси билан олти ойлик шартномага имзо чекдим. 

Шартномам муддатини олти ойга тузганимга асосий сабаб, спорт формамни тиклаб олиш асосий вазифа ҳисобланади. Юқорида айтганимдек, бир йилга яқин вақт давомида ўйнамадим. Бу эса албатта катта йўқотиш ҳисобланади. Клуб менга бир йиллик битим таклиф қилди. Бироқ мен олти ойлик шартномани танладим. 

Бу ерга келишдан аввалроқ Отабек Валижонов билан ўзаро маслаҳатлашдим. У киши қаерда бўлмаса ҳам, спорт формамни тиклашим лозимлигини маслаҳат берди. 

“Свадҳината Крира Сангҳа” клуби янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларги қўяётгани рост. Чунки улар мени ва бошқа легионерларни жуда яхши кутиб олди ва барча шароитларни яратиб бермоқда. Мендан ташқари, жамоада эронлик, босниялик, польшалик легионерлар ҳам бор. 

Бруней мамлакати клуби билан деярли келишувга эришгандик. Шартнома имзолаш арафасида эдим. Аммо Брунейда карантин эълон қилинди ва футбол мусобақалар бекор бўлди. Шу сабабли мен ҳам уйга қайтишга мажбур бўлгандим", - деди Мавлонов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика