Latest news

16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  0 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  3 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  1 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  13 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2 12:08Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Гонконгга йўл олмоқда  8 11:47Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Осиё Кубогида осон рақиблар бўлмайди"  5 11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  6 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  7 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1

Никола Берти: "Интер" учун қайғурмасангиз ҳам бўлади. Биз кучли учликда қоламиз" News

Никола Берти: "Интер" учун қайғурмасангиз ҳам бўлади. Биз кучли учликда қоламиз"

90-йиллар "Интер"да фаолият юритган Никола Берти собиқ клуби инқироздан чиқиб, мавсум сўнгигача Чемпионалар Лигасида иштирок этиш мумкин бўлган ўриндан бирини эгаллашига ишонмоқда.

— Аслини олганда, вазият унчалик ҳам ёмон эмас. Жамоамиз кучли, унинг ўзига хос ўйин услуби бор. Тўғри, клуб охирги пайтларда ғалаба қозона олмаяти. Бундан мухлислар ҳам тушкунликка тушиб қолди. Лекин ҳеч қандай ташвишга ҳожат йўқ.

— Демак, жамоа Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай қўрқув йўқ. "Милан" учинчи поғонани эгаллай оладими?

— Ҳа, тез орада бўлиб ўтадиган бронза медали учун курашда Миланнинг икки клуби ўртасидаги баҳсни томоша қилишингиз мумкин. Қизиқарли ўйин бўлади деб умид қиламан. Бир нарсага шубҳа йўқ: "Интер" учинчи ўринни эгаллайди, "Россонерилар" эса 4-поғонада қолади.

— Собиқ жамоангиз қуйи поғоналарга тушиб кетаётганини сезиш қийинмас. Нима деб ўйлайсиз, бунга сабаб нима?

— Биз клуб кийиниш хонасида нима бўлаётганини билмаймиз. Аммо ваҳима кўтаришга сабаб йўқ деб ўйлайман. Аксинча, қувончли пайтлар кўпроқ назаримда.

— Яъни? Бунга мисол келтира оласизми?

— Масалан, Перишич билан боғлиқ вазият: ҳамма у клубдан кетади деб ўйлаганди. Лекин у нафақат "Интер"да қолди, балки "Болонья"га қарши баҳсда энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. У жамоанинг ажралмас бир қисми ва клубга фойда келтириш ниятида эканини исботлай олди. "Лацио" билан бўлган учрашувда эса у натижа учун қайғураётганини сезиш қийинмасди. Умид қиламанки, у футболчиларни қандай кўллаб-қувватлаганини ҳамма кўрган ва сезган.

— Аммо "Интер" ишқибозлари сизчалик яхши кайфиятда эмас.

— Мухлисларимиз ҳамма нарсани юрагига яқин олади, баъзида эса ҳаддан ташқари. Жамоамиз уларнинг кўз ўнгида яна ўз ҳолига қайтишига ишонаман.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика