Latest news

00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  2 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  9 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  2 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  12 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  7 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  7 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2

Нигерия ҳаваскорлар лигасининг икки ўйинида жами 146 та гол киритилди News

Нигерия ҳаваскорлар лигасининг икки ўйинида жами 146 та гол киритилди

"Полис Машин" клуби "Бабайяро" жамоасини 67:0 ҳисобида мағлуб этди, "Плато Юнайтед Фидерс" эса "Акурбу" дарвозасига 79 жавобсиз тўп киритди.

Футбол учун бунчалик ноодатий ҳисобларга сабаб эса, плей-оффнинг сўнгги тури олдидан "Полис Машин" ва "Плато Юнайтед Фидерс" жамоаларининг бир ҳил очко тўплаганликлари эди. Ушбу жамоалар сўнгги турда ғалаба қозонгани тақдирида, кейинги босқичга йўл оладиган жамоани тўплар нисбати аниқлаб бериши керак эди (ўйиндан аввал тўплар нисбати ҳам жамоаларда тенг бўлган).

"Плато Юнайтед Фидерс" кўпроқ гол киритгани туфайли у биринчи ўринни олиши лозим эди. Аммо мусобақа раҳбарлари иккала ўйиннинг ҳам натижаларини бекор қилишди. Нигерия футбол федерациясининг, мусобақалар қумитаси раҳбари Муҳаммад Сануси, бўлган воқеани “шармандалик” деб атади.

Унинг сўзларига кўра, ҳаваскорлар лигаси раҳбарияти, ушбу ўйинлар юзасидан қарорни тез кунларда қабул қилади. Ҳаваскорлар лигаси ижроқум котиби Эммануэль Адесанья ғолибларни “фирибгарлар жамоаси” деб атади, ва уларга лигада ўрин йўқлигини айтди. У шунингдек, ўйинларда ишлаган ҳакамлар белгиланмаган муддатга ишдан четлатилганлигини хабар қилди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика