Неймар Европада сайловчи мақомини олмагани боис Бразилия президентлик сайловида овоз бермади
03 oct 2022 18:41
News
Неймар Европада сайловчи мақомини олмагани боис Бразилия президентлик сайловида овоз бермади
Неймар Бразилиядаги президентлик сайловларида овоз бера олмади.
Овоз бериш кеча, 2 октябрь куни бўлиб ўтди. Энг кўп овозни Луис Инасиу "Лула"да Силва (48,4 %) ва амалдаги президент Жаир Болсонару (43,2 %) олган. Улар 30 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг иккинчи босқичида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар унинг сайловолди кампанияси оҳангига рақсга тушиб, Болсонаруни қўллаб-қувватлаган эди.
Бироқ футболчининг ўзи овоз беришда қатнаша олмади, деб хабар берди "El Mundo". ПСЖ форварди Парижда "сайловчи мақоми"ни олиши керак эди, бироқ у Бразилиядан Европага кўчиб ўтганидан бери (у 2013-йилда "Сантос"дан "Барселона"га ўтган) керакли ҳужжатларни расмийлаштирмади. Шунинг учун футболчи фақат Сан-Паулу штатидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин холос.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments