Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"
18 jun 23:45
News
Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"
"Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ўзимизнинг хатомиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда жавоб голини урмоқчи эдик. Бугун ҳимоямиз заифлик қилди. "Шўртан" жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман",- дейди Неъматилло Қуттибоев.
- Дастлаб матбуот анжуманига ёрдамчингиз кирди. Кейин вазият ўзгарди. Бу нима билан боғлиқ бўлди?
- Бироз тобим қочган эди. Саволларга ўзим жавоб беришга қарор қилдим.
- Захирадан майдонга тушган футболчиларнинг режаси қандай эди?
- Иккинчи бўлимда асосий футболчиларни тушириб кучайтирмоқчи эдик. Захираларимиз биз ўйлагандек бўлгани йўқ.
- Захира ҳаками билан кўп мулоқот қилдингиз. Ҳакамликка эътироз борми?
- Менда ҳеч қандай эътироз йўқ.
- Анвар Бердиев ва Элдор Мойлиев жамоалари ўртасида қандай фарқ кўрдингиз?
- Ҳеч қандай фарқ йўқ. Таркибдаги 70 фоиз футболчилар ўтган йили ўйнаган. "Шўртан" футбол ўйнашга қўйиб берди. Билмадим, бу жамоа бизга ҳар йили ноқулай рақиб бўляпти.
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Comments