Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  8 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  35 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги мағлубият учун мухлислардан кечирим сўрайман" News

Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги мағлубият учун мухлислардан кечирим сўрайман"

"Арал" ҳамда "Навбаҳор" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашувидан (0:2) сўнг мезбон жамоа устози Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун Суперлиганинг лидерларидан бирига қарши баҳс ўтказдик. Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди, иккинчи таймда "Навбаҳор" ўз даражасини кўрсатди".

- "Арал" бугун яхши ўйин кўрсатди, лекин захирадагилардан кам фойдаландингиз...

- Фойдаланишга ҳаракат қилдик, бироқ мажбурий ўзгаришлар рўй берганидан сўнг режаларимиз ўзгарди. Ҳимоячиларда жароҳат бўлгани бизга муаммо туғдирди.

- "Арал"нинг жорий мавсумдаги мақсади қандай?

- Жамоамизнинг асосий мақсади - майдонда яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш. Натижа эса ўз-ўзидан келаверади.

- Мухлислар бугун ҳар доимгиданда фаол бўлишди. Уларга ниятларингиз.

- Ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Улар доимо бизни қўллаб-қувватлашади. Бугунги мағлубият учун улардан кечирим сўрайман.

- "Навбаҳор" ҳақида фикрингиз.

- Наманган клубида чемпионлик учун кураша оладиган футболчилар йиғилган. Таркиб зўр.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика