"Нефтчи": Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари
12 jul 2015 18:25
News
"Нефтчи": Тартиб-интизом Қўмитаси қарорлари
Айниқса бизнинг миллий чемпионатда. Асосан ҳакамлар билан боғлик ақл бовар қилмас воқеалар сўнги пайт кўпайиб бормоқда. Ҳақиқат излаб, ҳакамлар устидан ПФЛга мурожат қиласангиз, ўзингизни айбдор қилиб чиқаришади. Мана бугунги ПФЛнинг Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қарори ҳам, қайсидир маънода “Нефтчи“ни “айбсиз-айбдор”га айлантириб қўйди. Аслида Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси сўнги учрашувида Навоийда бўлиб ўтган ўйиннинг 27-дақиқасида “Нефтчи” томонидан урилган голни, оммавий футбол сайтларида жамоатчилик томонидан ҳақиқийлиги ҳам тасдиқланган эди. Лекин, “Нефтчи”ни бу масаладаги аризаси фойдасиз бўлди. Бундай воқеалардан кейин, ҳар хил ҳаёлларга бориш мумкин. Балким, “Нефтчи”нинг орадан вақт ўтиб, яна етакчилар қаторида юриши кимларгадир ёқмаяпди шекилли, жамоа аъзоларини бирин - кетин ПФЛнинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан четлатилиб келмоқда. Маълумки, Андижондаги ўша аламли воқеадан кейин, жамоа бош мураббийи иккинчи давранинг сўнгги учрашувларидан четлатилган эди. Оқибатда энг муҳим уч ўйинни М.Исмоилов трибунадан томоша қилишига тўғри келди. Мана энди иккинчи давранинг 2-3 ўйинида клуб раиси Т.Кападзе ва жамоа етакчи ўйинчиси М.Саидовлар иштирок этиша олмайди. Бу эса жамоа ўйинига таъсир қилмай қолмайди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яхши бўлишига умид қилиб қоламиз.
ПФЛ Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши қароридан иқтибос келтирамиз.
“Жума, 10 Июль 2015
Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди ва унга кўра бир қатор футболчи ва мураббийларга санкциялар қўлланилди.
ПФК «Нефтчи» раиси Тохир Кападзе 15-тур доирасида сафарда «Қизилқум»га қарши баҳс якунига етганидан сўнг интизомсиз ҳатти-ҳаракати учун 2та ўйинга четлатилди. Шунингдек, Кападзе огоҳлантирилди ва жаримага тортилди.
Олий Лига 15-турида сафарда «Қизилқум»га қарши баҳсда захира ўриндиғида ўтирган ҳолда захира ҳакамини ҳақорат қилгани учун майдондан четлатилган «Нефтчи» ярим ҳимоячиси Мансур Саидов, 3та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.”
Comments